Тадбиркорга кўмак
737 subscribers
182 photos
25 videos
102 links
Фарғона вилояти хокимлигининг Тадбиркорлар билан ишлаш расмий канали.

Фарғона вилояти ҳокимига мурожаат юбориш учун @fvhmurojaatbot телеграм ботидан фойдаланинг!
Download Telegram
Ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Вазирлик ва муассасалар “тадбиркорга хизмат қилувчи” ташкилотга айланиши зарурлиги таъкидланди. Тадбиркорликни бошлашга халақит бераётган муаммоларни ҳал этиш, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларнинг ташаббусларини рўёбга чиқариш бўйича топшириқлар берилди. Янги корхоналар ташкил этиш, мавжудларини йириклашишга рағбатлантириш чоралари муҳокама қилинди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития предпринимательства в регионах.
Подчеркнуто, что министерства и ведомства должны превратиться в организации, "служащие предпринимателям". Даны поручения по устранению проблем, препятствующих организации предпринимательства, особенно бизнес-инициативам молодежи и женщин. Обсуждены меры касательно создания новых предприятий и стимулирования укрупнения бизнеса.

#Mirziyoyev #videoselektor #tadbirkorlik #hududlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ Ҳурматли тадбиркорлар ва тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган фуқаролар !!!

🤦🏻 Кредитлаш жараёнида коррупцион ҳолатларга дуч келсангиз бевосита прокуратура органларига мурожаат этишингиз мумкин.
Тадбиркорларга насос ва сувни чучуклаштирувчи ускуналарни харид қилганлик учун компенсация берилади.

“Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳадаги инвестиция лойиҳалари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–6074-сон, 25.09.2020 й.) қабул қилинди.

🔰 Фармонга мувофиқ, 2020 йил 1 октябрдан:

👉 ичимлик суви таъминоти ва оқова сув соҳасида инвестиция лойиҳалари бўйича таклифлар маҳаллий Кенгашлар розилиги билан амалга оширилади;

👉 сув таъминоти ва оқова сув хизматлари учун тартибга солинадиган нархлар монополияга қарши курашиш ва нархларни тартибга солиш органлари хулосалари олиниб, маҳаллий Кенгашлар қарори билан маъқуллангандан сўнг тасдиқланади.

📂 Фармонга кўра, 2021–2022 йилларда 30 та туман ва шаҳарларнинг ичимлик суви таъминоти тизимлари тадбиркорларга давлат-хусусий шериклик шартлари асосида топширилади.

🔰 2021 йил 1 январдан тадбиркорларга насос ва сувни чучуклаштирувчи ускуналарни харид қилиш учун:

👉 миллий валютадаги кредитларнинг 10 миллиард сўмдан ошмаган қисми бўйича кредит фоизи ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, лекин асосий ставканинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисми;

👉 хорижий валютадаги кредитларнинг 10 миллиард сўм эквивалентидан ошмаган қисми бўйича фоиз харажатларининг тижорат банклари томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 30 фоизигача, лекин 3 фоизлик пунктидан кўп бўлмаган қисми 3 йил мобайнида компенсация қилинади.

🗓 2020 йил 1 октябрдан ҳар йили аҳоли сони жами 15 мингдан кам бўлмаган қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик суви билан таъминлаш бўйича давлат ижтимоий буюртмаларига танлов эълон қилинади.

♻️ Давлат ижтимоий буюртмалари доирасидаги лойиҳалар 2021 йилда Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида, 2022 йилдан эса республиканинг бошқа ҳудудларида амалга оширилади.

📌 2022 йил 1 январдан марказлаштирилган оқова сув тизимига уланмаган аҳоли пунктларида уй-жой комплекслари оқова сув тозалаш иншоотлари билан бирга қурилади.
“E-qaror” электрон тизимидан хабарингиз борми?

🖥 Ҳокимлар томонидан қарор, фармойишлар қабул қилиш жараёнининг мураккаблиги, шаффофлиги таъминланмаганлиги сабабли юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш мақсадида жорий йил 14 апрель куни қабул қилинган Ҳукумат қарори билан ҳокимлар томонидан ҳужжатлар қабул қилиш жараёнини бутунлай электрон шаклда амалга оширилиши назарда тутувчи “E-qaror” электрон тизими ишга туширилади.

🔰 “E-qaror” электрон тизими ишга тушириш орқали:

🔍 биринчидан, ҳар бир қабул қилинаётган ҳужжатнинг қонунийлигини қатъий назоратга олиш имкони яратилади. Ҳужжат қабул қилиш билан барча жараёнлар (лойиҳани ишлаб чиқиш, келишиш, имзолаш, рақам бериш ва эълон қилиш) электрон тизим орқали амалга оширилади. Бу жараён адлия органлари томонидан мониторинг қилиб борилади;

♻️ икинчидан, ҳокимларнинг ҳужжат қабул қилиш билан боғлиқ фаолиятида шаффофлик кучайтирилади. Қабул қилинган ҳужжатлар доимий равишда эълон қилиб борилади ва шу орқали уларнинг қанчалик асосли эканлигини ҳар бир фуқаро кузатиб бориш имконига эга бўлади;

☑️ учинчидан, ҳокимлар томонидан қабул қилинадиган ҳужжатларнинг электрон тизим орқали амалга оширилиши ҳозирги кунда айрим ҳолларда кузатилаётган ўтиб кетган сана билан қарор қабул қилиш, ҳужжат иловаларини алмаштириб қўйиш ва шу каби ноқонуний ишларнинг олдини олади;

🌐 тўртинчидан, ҳокимларнинг “E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилинадиган ҳужжатлар (қонун ҳужжатлари билан учинчи шахсларга тарқатилиши чекланган ҳужжатлардан ташқари) автоматик равишда мазкур ҳокимликларнинг расмий веб-сайтларида ва Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси ахборот тизими – “LexUZ”да эълон қилинади.

🗓 “E-qaror” электрон тизими дастлаб, 2021 йил январь-май ойларида Қашқадарё вилоятида эксперимент тариқасида синовдан ўтказилади.

➡️ Эксперимент давомида тизим янада такомиллаштирилиб, 2021 йил 1 июлдан республикадаги барча ҳокимликлар фаолиятига жорий этилади.

📝 Ҳозирги кунда, Адлия вазирлиги томонидан “E-qaror” электрон тизимидан ташқари қабул қилинадиган ҳокимлар қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда бундай қарорларни амалга киритган мансабдор шахсларга жавобгарликни белгилаш бўйича тегишли лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.
Давлат хизматлари агентлигининг қурилиш ва кадастр соҳадаги давлат хизматлари ва улардан фойдаланиш тартиби.👇
Туризм соҳасидаги тадбиркорлар харажатларининг бир қисми компенсация қилинади

“Коронавирус пандемияси туфайли юзага келган иқтисодий вазиятда туризм соҳаси субъектларини қўллаб-қувватлаш ва туризм инфратузилмасини ривожлантириш тўғрисида”ги
Ҳукумат қарори қабул қилинди (602-сон, 06.10.2020 й).

Қарорга мувофиқ, туризм соҳаси субъектларининг кредитлари бўйича қуйидаги фоиз харажатларининг Марказий банк асосий ставкасидан ошган, бироқ 10 фоизлик пунктдан ортиқ бўлмаган қисми компенсация қилинади:

👉 жойлаштириш воситаларини қуриш учун олдин берилган кредитлар бўйича 2020 йил 1 июндан 2022 йил 1 январгача бўлган фоиз харажатлари;
👉 янги санитария-гигиена талабларига мувофиқлаштириш учун бериладиган кредитлар бўйича фоиз харажатлари;
👉 айланма маблағларни тўлдириш учун бериладиган 1 млрд сўмгача миқдордаги кредитлар бўйича 2020 йил 1 июндан 31 декабрга қадар бўлган фоиз харажатлари.

❗️Шунингдек, жойлаштириш воситаларини қуриш учун олдин берилган кредитлар бўйича 2020 йил 1 мартдан 1 июнгача бўлган даврда фоиз харажатлари тўлиқ ҳажмда компенсация қилинади.

💴 Ушбу компенсациялар туризм соҳаси субъектларининг кредитлари сони ва ҳажмидан, шунингдек, олдин берилган ва (ёки) берилаётган компенсациялар сонидан қатъи назар ажратилади.

💴 Қарор билан Туроператорлар, турагентлар ва жойлаштириш воситалари харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар беришнинг вақтинчалик тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, субсидиялар:

🔘 туроператорларга – авиа ва темир йўл чипталари харажатларининг бир қисмини қоплаш учун;
🔘 туроператор ва турагентларга – Ўзбекистонга олиб келинган ва хизмат кўрсатилган ҳар бир хорижий турист учун;
🔘 жойлаштириш воситаларига – жойлаштириш хизматлари (меҳмонхона хизматлари) учун ажратилади.

Каналга уланиш учун: 👉 https://t.me/farprotadbirkor

Мурожаат йўллаш учун: 👉 @prokurorga_murojaatbot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг молиявий ёрдамидан фойдаланишда тадбиркорларга янада қулайликлар яратилди
“Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. (13.10.2020 йил)

🔰 Қарорга мувофиқ, 2020 йил 15 ноябрдан ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги тартиблари жорий этилади:

📌 Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ва Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби томонидан ташкил этилган ўқув курсларини тамомлаган ҳар бир битирувчи учун касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича нодавлат таълим ташкилотларига сарфланган харажатларнинг 70 фоизи, бироқ ҳар бир битирувчига 1 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдори давлат томонидан компенсация қилинади;

👉 ушбу курсларни муваффақиятли тамомлаб, сертификат олган шахсларга ўз бизнесини ташкил этиш учун микрокредит ажратилади.

“Микрокредитбанк” АТБ томонидан нодавлат таълим ташкилотлари махсус сертификатини олган:

▪️тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, шу жумладан, ёшлар ва хотин-қизларга ўз бизнесини ташкил этиш учун 33 миллион сўмгача микрокредитлар таъминотсиз ажратилади;
▪️микрофирма ва кичик корхона таъсис этган шахсларга учинчи шахс кафиллиги, суғурта полислари, кредит ҳисобига сотиб олинаётган мол-мулклар гарови, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг кафиллиги асосида 225 миллион сўмгача микрокредитлар ажратилади.

💴 Бунда микрокредитлар 3 йил муддатгача 6 ойгача имтиёзли давр билан Марказий банкнинг асосий ставкасида ажратилади.

🔰 Қарорга кўра, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш орқали тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш мақсадларига 100 миллион АҚШ доллари эквивалентида маблағ ажратилади.

👉 2022 йил 1 январдан Тадбиркорликка ўқитишнинг ягона тизими ишга туширилади.

👉 2021 йил 1 январга қадар “Микрокредитбанк” АТБнинг аҳолини, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш бўйича янги бизнес модели ишлаб чиқилади.

👉 Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги аҳолини тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, хусусан, уларни ўқитиш, микрокредит ажратиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш борасида ваколатли давлат органи этиб белгиланди.
“Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-4861-сон, 13.10.2020 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга мувофиқ, қуйидагилар ташкил этилади:

Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси (Инспекция) тизимидаги Ўсимликлар карантини илмий маркази негизида Ўсимликлар карантини илмий-тадқиқот маркази (Марказ);

Тошкент давлат аграр университетининг Термиз, Нукус ва Самарқанд филиалида ҳамда Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида Марказнинг замонавий лабораторияларга эга бўлган минтақавий филиаллари.

📌 Марказ ва минтақавий филиалларнинг асосий вазифаларидан бири республика ҳудудида катта иқтисодий зарар келтириши мумкин бўлган зарарли организмларнинг фитосанитар хавф таҳлилини ўтказиш ва улар кириб келишининг олдини олишга қаратилган илмий асосланган фитосанитар чоралар ишлаб чиқиш ҳисобланади.

👉 2021 йил 1 январдан хусусий сектор томонидан ташкил этилган, аккредитациядан ўтган карантин лабораториялари томонидан экспортга юкланаётган мева-сабзавот маҳсулотларига ва бошқа материалларга хулоса беришга рухсат берилади.

👉 2021 йил 1 апрелдан республика ҳудудига хорижий мамлакатлардан маҳсулотларни олиб кирган транспорт воситалари (самолётлар, темир йўл вагонлари ва контейнерлари, юк автомашиналари) юк хоналарини карантин назоратидан ўтказиш ва “детектор – хизмат ит”ларидан фойдаланиш ҳамда зарур ҳолларда фумигация қилиш (зарарсизлантириш) тизими жорий қилинади.

👉 2020 йил 1 ноябрдан ўз ҳудудида аниқланган зарарли организмлар ҳамда фитосанитар дала назоратини ўтказиш тўғрисида Инспекцияга ихтиёрий мурожаат қилган ва уларнинг оқибатларини бартараф этган шахслар маъмурий жавобгарликдан озод қилинади.

👉 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:

▪️Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиалида Ўсимликлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари карантини таълим йўналиши бўйича;
▪️барча қишлоқ хўжалигига ихтисослашган профессионал таълим муассасаларида “Ўсимликлар ҳимояси лаборанти” ва “Ўсимликлар ҳимояси ва карантини агрономи” каби мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

👉 2020 йил 1 декабрга қадар “e-Fitouz” автоматлаштирилган ахборот тизими базасида “даладан экспортгача” бўлган занжирни қамраб олувчи тизим яратилади.
Ўзбекистон халқига байрам табриги

Праздничное поздравление народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter