Тадбиркорга кўмак
730 subscribers
182 photos
25 videos
102 links
Фарғона вилояти хокимлигининг Тадбиркорлар билан ишлаш расмий канали.

Фарғона вилояти ҳокимига мурожаат юбориш учун @fvhmurojaatbot телеграм ботидан фойдаланинг!
Download Telegram
​​#Муаммо_ва_ечим

⚡️⚡️Ҳақдорлик ундириб берилди.

Вилоят прокуратураси томонидан Фарғона шаҳридаги “Фарғона Шамс Файз” МЧЖнинг мурожаати кўриб чиқилиши натижасида, унинг фаолиятини юритишда молиявий қийинчиликни туғдирган “Электрқишлоққурилиш” АЖдан бўлган 300 млн. сўм ҳақдорлиги ундирилиши таъминланиб, мурожаати қаноатлантирилди.
​​#Муаммо_ва_ечим

⚡️Узоқ муддатли муаммо ўз ечимини топди.

Марғилон шаҳридаги “Ривож Омад Файз” хусусий корхонасининг узоқ муддатдан буён тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш ва маҳсулотларни қайта ишлаш цехи қуришга кредит ажратиш муаммоси ҳал бўлмаётганлиги ҳақидаги мурожаати вилоят прокуратураси томонидан кўриб чиқилиб, корхонага 17.06.2020 йилда “Саноатқурилишбанк” Фарғона филиалидан 125 000 АҚШ доллари миқдоридаги валюта кредити ажратилиши таъминланди.
​​#Муаммо_ва_ечим

⚡️ Имтиёзли кредит ажратилди.

Вилоят прокуратураси томонидан Олтиариқ туманидаги “Ибодатхон Олтиариқ Савдо” хусусий корхонасининг мурожаати асосида, наслли чорва молларини сотиб олишда юзага келган муаммоси ҳал этилиб, унга АТ “Халқ банки” Олтиариқ филиалидан 2 млрд. 350 млн. сўм имтиёзли кредит ажратилиши таъминланиб, мурожаати қаноатлантирилди.
​​#Муаммо_ва_ечим

⚡️ Фермер хўжаликларининг муаммолари ҳал этилди.

Олтиариқ туманидаги “Имарали Холмуродов” фермер хўжалигининг ҳал бўласдан келаётган наслли чорва молларини сотиб олишга кредит ажратиш масаласи қисқа муддатда кўриб чиқилиб, хўжаликка АТ “Халқ банки” Олтиариқ филиалидан 1 млрд. 766 млн. сўм имтиёзли кредит ажратилди.

Шу каби, бир неча йилдан буён чорвачилик йўналишида фаолият юритиш истагида бўлган, бироқ, ҳокимлик томонидан ер майдони ажратиш масаласи ҳал этилмасдан келган “Тохиржон Бегзоджон Мирзаматов Файз” кўп тармоқли фермер хўжалигига чорвачилик йўналишида 18,1 гектар ер майдони ажратиб берилишига амалий кўмак берилди.
#Муаммо_ва_ечим

⚡️ Тадбиркорнинг кредит олишга доир муаммоаси ҳал этилди.

Вилоят прокуратураси томонидан “Олтиариқ қурилиш маҳсулот савдо” МЧЖнинг мурожаати асосида ҳал бўлмасдан келаётган, пайпоқ ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун кредит олишга доир муаммоси ўрганилиб, унга АТ “Агро банк” туман филиали томонидан 180 млн. сўм кредит ажратилиши таъминланди.
#Муаммо_ва_ечим

⚡️ Тадбиркорнинг коммунал соҳадаги муаммоаси ҳал этилди.

Риштон туманида фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркор Мелиқўзив Зохиджоннинг мурожаати асосида, унинг янги қуриб битказилган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун мўлжалланган биносига ичимлик сув тармоғи уланишга доир муаммоси мутахассислар иштирокида тезкор ўрганилиб, бино тармоққа уланиши таъминланди.
#Муаммо_ва_ечим

⚡️ Мева-сабзавотларни сақлаш фаолиятини йўлга қўйишда тадбиркорга амалий ёрдам кўрсатилди.

Вилоят прокуратураси томонидан Олтиариқ туманидаги “Вохиджон Хомиджон Холдинг” МЧЖнинг ҳал бўлмасдан келаётган мева-сабзавотларни сақлашга мўлжалланган музлатгичли омборхона фаолиятини йўлга қўйиш учун кредит олишга доир мурожаати ўрганиб чиқилди.

Натижада, жамиятга АТ “Агро банк” туман филиали томонидан 400 млн. сўм кредит ажратилиши таъминланиб, мурожаати қаноатлантирилди.
#Муаммо_ва_ечим

⚡️ Данғара туманида тадбиркорга амалий ёрдам кўрсатилди.

Данғара туманида фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркор Усмонов Хожиакбар Собитовичнинг ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш учун кредит олишга доир муаммоси туман прокуратураси томонидан кўриб чиқилиб, унга АТ “Халқ банки” туман филиалидан 27 млн. сўм кредит маблағи ажратилиши таъминланди.
#Муаммо_ва_ечим

⚡️ Оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш истагидаги фуқарога амалий ёрдам кўрсатилди.

Данғара туманида яшовчи фуқаро И.Ёқубовнинг спорт-соғломлаштириш йўналишида оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш истаги прокуратура томонидан кўриб чиқилиб, АТ “Халқ банки” Данғара туман филиалидан унга 10 млн. сўм миқдорда кредит ажратилиши таъминланди.
#Муаммо_ва_ечим

⚡️ Тадбиркорга кўрсатилган амалий ёрдам туфайли янги иш ўринлари ташкил этилди.

Вилоят прокуратураси томонидан Қўштепа туманидаги "Graf textile" МЧЖнинг трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган дастгоҳларни сотиб олишга кредит ажратиш ҳамда жамият биносига электр тармоғи тортишга оид мурожаати ўрганиб чиқилди.

Натижада, жамият ишлаб чиқариш биносига янги электр тармоғи тортилиши ҳамда АТ “Агробанк” туман филиалидан 440 млн. сўм кредит ажратилиши таъминланиб, 100 га яқин янги иш ўринлари ташкил этилиши имконияти пайдо бўлди.
#Муаммо_ва_ечим

⚡️ Тадбиркорнинг мурожаати қаноатлантирилди.

Вилоят прокуратураси томонидан Ёзёвон туманида жойлашган ЯТТ “Рахматова Шалола Саитазим қизи” нинг тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун имтиёзли кредит ажратилишида амалий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги “Тадбиркорга кўмак” телеграм бот канали орқали йўллаган мурожаати кўриб чиқилди.

Натижада, унга “Агробанк” АТБ туман филиалидан тикувчиликни ташкил этиш мақсадида 28 млн. сўм имтиёзли кредит ажратилиши таъминланиб, мурожаати қаноатлантирилди.
#Муаммо_ва_ечим

⚡️ Тадбиркорлик субъектига ижара асосида ер майдони ажратилишида кўмак берилди.

Фарғона шаҳар “Қиргули Коммунал Сервис” МЧЖ раҳбари Д.Абдуллаев Фарғона вилоят прокуратурасининг “Тадбиркорга кўмак” телеграм бот канали орқали қилган мурожаатида чиқиндиларни қайта ишлаш, саралаш, утилизация қилиш мақсадида дастгоҳлар олиб келиб, 60 та янги иш ўрни яратиш имконияти борлигини билдириб, чиқинди полигони бириктириш масаласида юзага келган муаммоларини ҳал этилишида амалий ёрдам кўрсатишни сўраган.

Мурожаат мутахассислар иштирокида ўрганиш давомида “Қиргули Коммунал Сеервис” МЧЖ билан “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси билан тузилган шартномага кўра, Фарғона тумани ҳудудидаги 2 га. майдон жамиятга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун ижара асосида ажратилиши таъминланди. Мурожаат қаноатлантирилди.
#Муаммо_ва_ечим

⚡️ Кредит ажратилишидаги сансалорликка чек қўйилди.

Бувайда туманидаги ЯТТ “Мирзахўжаев Раавшанбек Махмудхўжа ўғли” нинг металл буюмлар ясаш билан боғлиқ ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш учун кредит ажратилиши пайсалга солинаётганлиги ҳақида Фарғона вилоят прокуратурасининг “Тадбиркорга кўмак” телеграм бот канали орқали қилган мурожаати кўриб чиқилиб, унга АТ “Халқ банки” Бувайда филиалидан 30 млн. сўм имтиёзли кредит ажратилиши таъминланди.
#Муаммо_ва_ечим

⚡️ Кредит ажратилишида тадбиркорга амалий ёрдам кўрсатилди.

Бувайда туманидаги ЯТТ “Жаббаров Ашурали Расулович”нинг металл буюмлар ясаш билан боғлиқ ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш учун кредит ажратилишида амалий ёрдам кўрсатиш ҳақида Фарғона вилоят прокуратурасининг “Тадбиркорга кўмак” телеграм бот канали орқали қилган мурожаати кўриб чиқилиб, унга АТ “Халқ банки” Бувайда филиалидан 30 млн. сўм имтиёзли кредит ажратилиши таъминланди.
#Муаммо_ва_ечим

⚡️ Кредит ажратилишида тадбиркорга амалий ёрдам кўрсатилди.

Бешариқ туманидаги “ALIJON OTA TRADING” деҳқон хўжалигининг иссиқхона ташкил этиш учун имтиёзли кредит ажратилишида амалий ёрдам кўрсатиш ҳақида мурожаати туман прокуратураси томонидан ўрганилиб, унга 27.08.2020 йилда АТ “Халқ банки” Бешариқ филиали томонидан 220 млн. сўм имтиёзли кредит ажратилишида кўмак берилди.
#Муаммо_ва_ечим

⚡️ Кредит ажратилишида тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатилди.

Данғара туманидаги “Oltin-Chashma” хусусий корхонасининг спорт соғломлаштириш мажмуаси учун сунъий қопламалар ҳамда “Асл либос текстил” МЧЖнинг болалар кийимлари ишлаб чиқаришга дастгоҳлар сотиб олиш учун имтиёзли кредит ажратишга доир ҳал бўлмасдан келаётган муаммолари ўрганиб чиқилди.

Данғара туман прокуратурасининг амалий кўмагида АТ “Агробанк” туман филиалидан “Oltin-Chashma” хусусий корхонаси ва “Асл либос текстил” МЧЖга 100 млн. сўмдан имтиёзли кредит ажратилиши таъминланди.