Фарғона вилояти Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси | Расмий канали
749 subscribers
2.66K photos
202 videos
115 files
937 links
Фарғона вилояти маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси Ахборот хизмати
Download Telegram
#Фарғона_вилояти
#Маҳалла_тизими_ходимлари_куни

⚡️Маҳалла тизими ходимлари тақдирланди

Бугун яшариш ва янгиланиш, меҳр-оқибат айёми — Наврўз тантаналари яна бир шодиёнага уланиб кетди.

🔷Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан Фарғона шаҳридаги "Афросиёб" тантаналар уйида байрам тадбир бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Х.Х.Бозаров иштирок этиб, ҳаётини маҳаллага боғлаган, аҳолининг тинчлиги ва фаровонлиги йўлида меҳнат қилаётган барча масъулларни касб байрами билан қутлади.

🔷Маҳалла обод бўлса – юрт обод бўлади. Маҳаллада ўзгариш бўлса, бутун жамият ўзгаради. Шу сабабли сўнги йилларда халқ билан давлат ўртасидаги ишончли кўприк вазифасини бажарадиган ўзига хос ноёб тузилма — маҳаллага эътибор катта. Давлатимиз раҳбарининг шахсий ташаббуси билан маҳаллани чинакам халқчил идорага айлантириш йўлида бор куч ва имкониятлар сафарбар этилаётганлиги таъкидланди.

🔷Шундан сўнг бир гуруҳ фаолларга давлат мукофотлари, “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони, сиҳатгоҳга йўлланма ҳамда эсталик совғалари тантанали топширилди.

🔷Тадбир доирасида байрам дастурхони ёзилди ва дилрабо тароналар ижро этилиб, йиғилганларга ўзгача кўтаринкилик ва баҳорий кайфият улашилди.
“МАҲАЛЛА ИФТИХОРИ” КЎКРАК НИШОНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Бугун Фарғона шаҳридаги Афросиёб тантаналар мажмуасида 22 март — Маҳалла тизими ходимлари куни нишонланди.

Маҳалла тизимини ривожлантириш, унинг мавқеини мустаҳкамлаш, мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишдаги фаоллиги ҳамда бу борада эришган алоҳида ютуқлари учун Фарғона вилоятидан бир гуруҳ маҳалла тизими вакиллари “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони билан тақдирландилар.

- Фарғона шаҳар Машьал маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси Арофатхон Махсудова;
- Марғилон шаҳар Бобур маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Рўзимуҳаммад Тўхтасинов;
- Қувасой шаҳар Сой-бўйи МФЙ ҳоким ёрдамчиси Фарходжон Акбаров;
- Қува тумани Турк маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси Алишер Анваров;

Мукофотланган ҳоким ёрдамчиларини самимий табриклаймиз, келгуси ишларига ривожлар тилаймиз !
Фарғонада Маҳалла тизими ходимлари куни катта тантана қилинди

Сана муносабати билан Фарғона вилоятидан жами 51 нафар, шундан 40 нафар маҳалла раислари, 4 нафар ҳоким ёрдамчилари, 3 нафар хотин-қизлар фаоллари, 2 нафар ёшлар етакчилари ҳамда 2 нафар профилактика инспекторлари "Маҳалла ифтихори" кўкрак нишони билан мукофотланди.

♻️ Вилоятимиз маҳалла тизими ходимлари ва фаолларини жамлаган тантанали тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари иштирок этиб, мукофотларни ўз эгаларига топширилди.

🔰 Мукофотланганларни яна бир бор табриклаймиз !
#seminar
#Konstitutsiyaviy_Qonun_loyihasining_mazmuni_va_mohiyati

🟢Live

⚡️Oliy Majlis Qonunchilik palatasi deputatlari va tegishli mutaxassislari tomonidan “O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi to‘g‘risida”gi “O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyaviy Qonun loyihasining mazmuni va mohiyatini tushuntirish”ga qaratilgan targ‘ibot-tashviqot tadbiri videokonferentsiyada Farg'ona viloyati Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik bosh boshqarmasi hodimlari ishtirok etmoqda.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ-ХАЛҚ КЎМАКЧИСИ

🎥 Марғилон шаҳар Бобур МФЙ ҳоким ёрдамчиси, "Маҳалла ифтихори" кўкрак нишони соҳиби Рўзимуҳаммад Тўхтасинов фаолияти хусусида

📲 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash