Фарғона вилояти Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси | Расмий канали
740 subscribers
2.66K photos
202 videos
115 files
937 links
Фарғона вилояти маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси Ахборот хизмати
Download Telegram
#Фарғона_маҳаллабай_ишлаш #Ҳоким_ёрдамчилари
#Субсидия_Марғилон

Марғилон шаҳрида ҳоким ёрдамчиларининг тавсияномаси билан "Аёллар дафтари" даги 33 нафар аёлларга тикув машиналари топширилди

Вазирлар Маҳкамасининг
252-сонли қарорига асосан, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш Агентлиги жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳоким ёрдамчиларининг тавсиясига кўра ишсиз фуқароларга
субсидия асосида меҳнат қуроллари тарқатилмоқда.

📊 Хусусан бугун Марғилон шаҳрида ҳам 33 нафар аёлларга доимий даромадга эга бўлишларини таъминлаш мақсадида субсидия асосида тикув машиналари топширилди.

🔰 Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда шаҳар ҳокими сўз олиб Марғилон шаҳрида фуқароларнинг доимий иш билан банд, даромад манбаига эга бўлишлари учун амалга оширилаётган ишларни алоҳида эътироф этди.

♻️ Янги тикув машиналари соҳибалари берилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун Президентимиз ҳамда масъулларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

📲 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash