Фарғона вилояти Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси | Расмий канали
740 subscribers
2.66K photos
202 videos
115 files
937 links
Фарғона вилояти маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси Ахборот хизмати
Download Telegram
#Фарғона_маҳаллабай_ишлаш
#Ҳоким_ёрдамчилари
#Сарҳисоб_Қува_тумани

Қува туманида 2022 йил якунлари муҳокама қилинди.

Йиғилишда 2022 йил давомида туманда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш йўналишида маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари фаолияти муҳокама этилди. Йил бошида белгиланган вазифалар ижроси, яратилган янги иш ўринлари, кўрсатилган ёрдамлар, ажратилган кредитлар натижадорлиги каби устувор масалалар кўриб чиқилди. Ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг энг муҳим кўрсатгичлари даражаси таҳлил қилди.

♻️ Шунингдек, йиғилишда ҳоким ёрдамчилари олдида турган энг муҳим масалалар ижросини 2023 йилда бажарилиши бўйича тегишли кўрсатма ва топшиқлар берилди.

🔰 Йиғилишда Агентликнинг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Анваржон Абдуллаев ҳамда Қува тумани ҳокими 1-ўринбосари Ахроржон Сиддиқовлар иштирок этди.

📌 Йиғилишлар, тасдиқланган режа асосида шаҳар-туманларда бошқарма бошлиғи раислигида давом этмоқда.

🌐 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash