Фарғона вилояти Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси | Расмий канали
742 subscribers
2.66K photos
202 videos
115 files
937 links
Фарғона вилояти маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси Ахборот хизмати
Download Telegram
#Фарғона_маҳаллабай_ишлаш
#Ҳоким_ёрдамчилари
#Сарҳисоб_Риштон

⚡️⚡️⚡️ Халқ розилиги учун....

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш Риштон туман бўлими бошлиғи Равшанжон Саидов Риштон тумани Халқ қабулхонаси раҳбари ҳамда Халқ депутатлари Риштон тумани Кенгаши депутатлари билан ҳамкорликда тумандаги Ҳоким ёрдамчиларининг амалий фаолияти ўрганиб чиқилмоқда.

📌 Жумладан, тумандаги Оқтомир маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Илҳомжон Ботировнинг 2022 йил давомида қилган ишлари билан танишишди.

🔵 Муҳтарам Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрда қабул қилинган “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида Оқтомир маҳалласида ҳам ичимлик сув таъминоти билан боғлиқ мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва бу орқали аҳолига қулайлик яратиш ишлари амалга оширилмоқда. Бундан ташқари ҳоким ёрдамчиси фаолиятининг энг муҳим кўрсатгичлари ҳам яхши натижаларда. Бу каби амалий ишларни давом эттириш мумкин.

🌐 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
#Фарғона_маҳаллабай_ишлаш
#Ҳоким_ёрдамчилари
#Семинар_Тошлоқ

Тошлоқ туманида ҳоким ёрдамчилари учун семинар ташкил этилди.

Семинарда (KPI) қониқарли фаолият кўрсатган ҳоким ёрдамчиларини аьло даражага кўтариш, иш самарадорлигини ошириш, белгиланган йўналишларда яхши натижаларга эришиш бўйича атрофлича муҳокама қилинди.

📊 Иштирокчилар шу куни кўрсатгичи (KPI) юқори бўлган Ҳамрак МФЙ ҳоким ёрдамчиси Нодирбек Джўрабоев ҳамда Варзак маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Абдуғани Сулаймонов фаолияти билан танишишди. Ҳамрак маҳалласи Паррандачилик, Варзак маҳалласи эса ҳунармандчиликни кигизчилик йўналишига ихтисослашган бўлиб, "Бир маҳалла, бир маҳсулот" тамойили асосида ушбу маҳаллалар мисолида аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тавсиялар берилди.

🖇 Ўзаро фикр ва тажриба алмашишган иштирокчилар янги режа ва лойиҳаларни белгилаб олди. Семинарда бошқарма ходимлари ва Электрон-аукцион савдоларни ташкил этиш маркази вакиллари иштирок этди.

📲 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
🔷Ҳоким ёрдамчилари халққа ҳисобот бермоқда.

🔷Данғара тумани Боғиш МФЙга бириктирилган ҳоким ёрдамчиси Усмонов Бунёджон Бахромовичнинг 2022-йил давомида олиб борилган ишлар, маҳалла фуқароларининг ижтимоий-иқтисодий даражасини ва турмуш шароитини яхшилаш борасидаги амалий ўзгаришлар, маҳалла инфраструктурасини яхшилаш, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасидаги ҳисоботи ҳамда 2023 йилда режалаштирилган истиқболли вазифалар юзасидан малълумоти тингланди.

🔷Махалла ахолиси билан учрашувда 2023 йилда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси фаолияти самарадорлигини янада ошириш концепцияси тақдимоти ўтказилди.

🔷Ҳисобот йиғилиши давомида фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, жорий йил учун маҳаллада амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар юзасидан ўз таклифларини бериб ўтишди.