Фарғона вилояти Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси | Расмий канали
740 subscribers
2.66K photos
202 videos
115 files
937 links
Фарғона вилояти маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси Ахборот хизмати
Download Telegram
#Фарғона_маҳаллабай_ишлаш
#Ҳоким_ёрдамчилари
#Ҳамкорлик

♻️ Марғилон шаҳар З.М.Бобур МФЙ ҳоким ёрдамчиси Рўзимухаммад Тўхтасинов ва Фарғона тумани Мозортаги маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Дониёрхўжа Мадаминов Фурқат ва Бешариқ туманлари бўлиб, ҳоким ёрдамчилари фаолияти, тадбиркорлик субъектлари томонидан ташкил этилган амалий ишлар билан яқиндан танишиб, ҳамкорлик юзасидан фикр алмашишди.

🌐 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
#Фарғона_маҳаллабай_ишлаш
#Ҳоким_ёрдамчилари
#Субсидия_Риштон_тумани

📸 Фоторепортаж

♻️ Фарғона вилояти Риштон туманида ҳоким ёрдамчилари тавсияси билан 20 нафар ишсиз хотин-қизларга субсидия асосида тикув машиналари топширилди.

🌐 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
#Фарғона_маҳаллабай_ишлаш
#Ҳоким_ёрдамчилари
#Қувасой_шаҳар

📸 Фоторепортаж

Қувасой шаҳрида ҳоким ёрдамчилари тавсияси билан ажратилган имтиёзли кредитлар ҳисобига яратилган янги иш ўринлари, тадбиркорлик субъектларининг бугунги кундаги фаолияти ўрганилмоқда.

♻️ Ўрганишларда шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Хусанбой Холдаров ҳамда Марказ раҳбари Эркинжон Ташбековлар қатнашмоқда.

📲 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
#Фарғона_маҳаллабай_ишлаш
#Ҳоким_ёрдамчилари
#Сарҳисоб_Қува_тумани

Қува туманида 2022 йил якунлари муҳокама қилинди.

Йиғилишда 2022 йил давомида туманда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш йўналишида маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари фаолияти муҳокама этилди. Йил бошида белгиланган вазифалар ижроси, яратилган янги иш ўринлари, кўрсатилган ёрдамлар, ажратилган кредитлар натижадорлиги каби устувор масалалар кўриб чиқилди. Ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг энг муҳим кўрсатгичлари даражаси таҳлил қилди.

♻️ Шунингдек, йиғилишда ҳоким ёрдамчилари олдида турган энг муҳим масалалар ижросини 2023 йилда бажарилиши бўйича тегишли кўрсатма ва топшиқлар берилди.

🔰 Йиғилишда Агентликнинг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Анваржон Абдуллаев ҳамда Қува тумани ҳокими 1-ўринбосари Ахроржон Сиддиқовлар иштирок этди.

📌 Йиғилишлар, тасдиқланган режа асосида шаҳар-туманларда бошқарма бошлиғи раислигида давом этмоқда.

🌐 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
#Фарғона_маҳаллабай_ишлаш #Ҳоким_ёрдамчилари
#Субсидия_Марғилон

Марғилон шаҳрида ҳоким ёрдамчиларининг тавсияномаси билан "Аёллар дафтари" даги 33 нафар аёлларга тикув машиналари топширилди

Вазирлар Маҳкамасининг
252-сонли қарорига асосан, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш Агентлиги жамғармаси маблағлари ҳисобидан
ҳоким ёрдамчиларининг тавсиясига кўра ишсиз фуқароларга субсидия асосида меҳнат қуроллари тарқатилмоқда.

📊 Хусусан бугун Марғилон шаҳрида ҳам 33 нафар аёлларга доимий даромадга эга бўлишларини таъминлаш мақсадида субсидия асосида тикув машиналари топширилди.

🔰 Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда шаҳар ҳокими сўз олиб Марғилон шаҳрида фуқароларнинг доимий иш билан банд, даромад манбаига эга бўлишлари учун амалга оширилаётган ишларни алоҳида эътироф этди.

♻️ Янги тикув машиналари соҳибалари берилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун Президентимиз ҳамда масъулларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

📲 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
#Фарғона_маҳаллабай_ишлаш
#Ҳоким_ёрдамчилари

📸 Фоторепортаж

Фарғона вилояти Ёзёвон тумани Беруний маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Адҳамжон Неьматжонов халққа ҳисобот берди.

🌐 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
#Фарғона_маҳаллабай_ишлаш
#Ҳоким_ёрдамчилари

Ҳоким ёрдамчилари фаолияти таҳлил этилди.

Бугун Риштон тумани ҳокимлигида туманидаги маҳаллаларга бириктирилган ҳоким ёрдамчилари фаолияти сарҳисоби бўйича муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.

♻️ Танқидий таҳлилий рухда бўлиб ўтган йиғилишда 2022 йилда эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар ҳоким ёрдамчилари мисолида кўриб чиқилди. Фаолият самарадорлигининг энг муҳим кўрсатгичлари даражаси аьло бўлган ҳоким ёрдамчилари фаолияти эьтироф этилиб, фаолияти қониқарсиз бўлган айрим ҳоким ёрдамчилари танқид қилинди.

📊 2023 йилда туманда тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш, камбағалликни қисқартириш йўналишида олдинда турган вазифалар белгилаб олинди.

🔰 Йиғилишда фаолияти қониқарсиз бўлган 3 нафар ҳоким ёрдамчиларига "интизомий чора" кўриш бўйича қарор қабул қилинди. Мухокама йиғилишлари давом этмоқда.

🌐 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
#Фарғона_маҳаллабай_ишлаш
#Ҳоким_ёрдамчилари

Муҳокама йиғилишлари давом этмоқда.

♻️ Хабар бериб бораётганимиздек, бошқарма бошлиғи Анваржон Абдуллаев иштирокида шаҳар-туманларда таҳлилий танқидий йиғилишлар бўлиб ўтмоқда.

Олтиариқ тумани ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда ҳам тумандаги мавжуд 72 та МФЙ ларнинг ҳоким ёрдамчилари фаолияти сарҳисоб қилинди. Эришилган ютуқлар билан бир қаторда олдинда турган вазифалар ижросига алоҳида эътибор қаратилди.

📊 2022 йил якунлари бўйича кўрсатгичлари паст бўлган 2 та ҳоким ёрдамчилари фаолияти танқид қилиниб, уларга "интизомий чора" кўрилди. 2023 йилда KPI кўрсатгичларини аьло даражада бажариш бўйича барча имкониятлар кўрсатиб берилди.

🌐 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
#Фарғона_маҳаллабай_ишлаш
#Ҳоким_ёрдамчилари

📸 Фоторепортаж

♻️ Фарғона вилояти Риштон тумани Учариқ маҳалласи хоким ёрдамчиси Отабек Рахматуллаев халққа ҳисобот берди.

🌐 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
#Фарғона_маҳаллабай_ишлаш
#Ҳоким_ёрдамчилари

Муҳокама йиғилишлари давом этмоқда.

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида бўлиб ўтган йиғилишда бошқарма бошлиғи Анваржон Абдуллаев иштирок этди.

🔰 Йиғилишда ҳоким ёрдамчилари фаолияти таҳлил қилиниб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.

♻️ Йиғилишлар режа асосида давом эттирилмоқда.

🌐 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
#Фарғона_маҳаллабай_ишлаш
#Ҳоким_ёрдамчилари

Фарғона тумани ҳокими ёрдамчилари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Бошқарма бошлиғи раислигида Фарғона тумани ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари фаолиятини янада яшилаш, йўл қўйилган камчиликлар ва олдинда турган вазифалар муҳокама қилинди.

🌐 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
#Фарғона_маҳаллабай_ишлаш
#Ҳоким_ёрдамчилари

Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги Рақамли технологиялар маркази биносида "Бўш иш ўринлари" меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди. Ушбу тадбир жараёнида сектор раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари, шаҳардаги корхона, ташкилотлар ва ишсиз фуқаролар иштирок этди.

♻️ Меҳнат ярмаркасига ҳоким ёрдамчилари томонидан жалб этилган 300 нафардан зиёд ишсиз фуқароларнинг 25 нафарини доимий ишга жойлаш орқали бандлигини таъминлашга эришилди. Шунингдек, 4 нафар ишсизларга ўзини ўзи банд қилиш йўналиши доирасида субсидия асосида тикув машиналари топширилди.

📲 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
#Фарғона_маҳаллабай_ишлаш
#Ҳоким_ёрдамчилари

🖇 Фарғона тумани Аввал маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси сайи ҳаракати билан 5 nafar ишсиз хотин-қизлар "Баходир Лоғон Текистил" корхонасига доимий ишга жойлаштирилди.

♻️ Бу каби амалий натижалар бўйича ҳар бир ҳоким ёрдамчиси ўз олдига аниқ мақсадларни белгиланган ҳолда иш ташкил этиши алоҳида аҳамиятга эга бўлмоқда.

📲 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
#Фарғона_маҳаллабай_ишлаш
#Ҳоким_ёрдамчилари
#Сўх_тумани

Сўх туманида маҳаллабай ишлаш йўналишидаги ишлар таҳлил қилинди.

♻️ Агентликнинг бўлим бошлиғи Равшан Атабаев, вилоят бошқармаси бошлиғи Анваржон Абдуллаев иштирокида Сўх туманида йиғилиш бўлиб ўтди.

🔰 Вилоятнинг анклов ҳудуди ҳисобланган Сўх туманида ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар ва олдиндаги вазифалар атрофлича кўриб чиқилди.

📊 Тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш йўналишидаги ишларни туманнинг имкониятлари доирасида янада кучайтириш, янги иш ўринларини яратиш бўйича тегишли кўрсатма ва топшиқлар берилди.

🌐 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
#Фарғона_маҳаллабай_ишлаш
#Ҳоким_ёрдамчилари

📊 Фарғона вилояти Қувасой шаҳри "Қўчқорчи" МФЙ ҳоким ёрдамчиси Ж.Бабабеков ҳамда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази бошлиғи Э.Ташбековларни кўмагида Қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва сотиш фаолияти билан шуғулланиш учун Россия Федерацияси фуқароси И.Дроздов томонидан хорижий капитал иштирокидаги “RUFI GREENHOUSE” МЧЖ корхонаси томонидан Қўчқорчи МФЙ худудида 10 сотих майдонда Гидропоника (иссиқхона) ишга туширилди.

🔗 Ўрганиш жараёнида тадбиркор фаолияти билан яқиндан танишилиб, унинг бугунги кундаги шароити, мавжуд муаммолари билан қизиқилди.

📌 Қувасой шаҳридаги ҳоким ёрдамчиси кўмаги билан ташкил этилган тадбиркорлик субьектларини ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

🌐 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
#Фарғона_маҳаллабай_ишлаш
#Ҳоким_ёрдамчилари

📈 Қува туманида хонадонбай ўрганиш ишлари сектор ишчи гуруҳи аъзолари иштирокида давом эттирилмоқда.

📌 Қува тумани 1-сектор ҳудудидаги Акбаробод маҳалласида "маҳалла бешлиги", туман ва вилоят сектор ишчи гуруҳи аъзолари иштирокида аҳоли муаммолари ўрганилиб, ўз ўрнида ижобий хал этиш чоралари кўрилмоқда.

📝 Бу каби ўрганишлар "аҳоли кайфиятига ижобий таъсир этиб, инсон қадри учун олиб борилаётган ислоҳотлар амалда эканлигини кўрсатмоқда".... дейди аҳоли вакиллари.

🌐 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
#Фарғона_субсидия
#Ҳоким_ёрдамчилари

Бугун Фарғона вилояти камбағалликни қисартириш ва бандлик бош бошқармаси томонидан Марғилон шаҳридаги 112 нафар "Аёллар дафтари" да турувчи ишсиз хотин-қизларга ўзини ўзи банд қилиш йўналишида субсидия асосида тикув машиналари топширилди.

♻️ Аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган тадбирда бош бошқарма бошлиғи Анваржон Абдуллаев, шаҳар ҳокими ва масъул ташкилот раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари иштирок этди.

🔰 Ҳоким ёрдамчилари тавсиясига кўра ажратилган асбоб-ускуналар ёрдамида фуқаролар ўз даромадларини янада оширишлари ва янги иш ўринлари яратилишига хизмат қилади.

🌐 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
#Фарғона_микромарказ
#Ҳоким_ёрдамчилари

💢 Фарғона вилояти Ёзёвон туманида тадбиркорлик фаолиятини янада қўллаб қувватлаш уларга қулай шароит яратиш мақсадида "Микромарказ" ташкил этилмоқда.

🔰 Бугун ушбу микромарказ учун ер ажратиш ишлари олиб борилди. Янги иш ўринларини яратиш, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини янада такомиллаштириш, бир нечта йўналиш ва соҳаларда аҳолига сифатли хизмат кўрсатишни мақсад қилган марказ фаолияти албатта юқоридаги мақсадлар учун келгусида хизмат қилади.

📲 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
#Фарғона_аукцион
#Ҳоким_ёрдамчилари

♻️ Қува тумани Турк МФЙ да жойлашган Қува касб-ҳунар мактабида Онлайн аукцион савдоларини ташкил этиш бўйича Республика вакиллари иштирокида семинар ташкил этилди.

💢Семинар давомида ўқувчи-ёшларга аукцион савдоларида ишитирок этиш тартиблари бўйича атрофлича тушунтирилди. Тарғибот материаллар тарқатилиб, берилган саволларга атрофлича жавоблар берилди.

🔰Семинарда бир вақтнинг ўзида 600 нафардан зиёд ёшлар, ҳудуднинг ҳоким ёрдамчиси иштирок этди.

📲 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash