Фарғона вилояти Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси | Расмий канали
738 subscribers
2.66K photos
202 videos
115 files
937 links
Фарғона вилояти маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси Ахборот хизмати
Download Telegram
Президент оилавий тадбиркорликни янада рағбатлантириш мақсадида молиявий кўмак кўлами кенгайтирилишини таъкидлади. Жумладан, 2023 йилда:

- тадбиркорлар фаолиятини кенгайтириш учун кредит миқдори амалдаги 225 миллион сўмдан 300 миллион сўмгача оширилади;

- деҳқон хўжаликларига гаровсиз кредит миқдори 50 миллион сўмгача оширилади (амалда 33 миллион сўм);

- аввал оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредит олиб, яхши натижа кўрсатган тадбиркорлар ушбу дастурлар доирасида яна имтиёзли кредитлар олиши мумкин бўлади (ҳозир фақат бир марта олиш мумкин);

- кредитларнинг бир қисмини пластик картага олишга рухсат берилади.

2023 йилда оилавий тадбиркорлик дастурига 12 триллион сўм берилади (2022 йилда – қарийб 10 триллион сўм). Президент яқинда имзолаган қарорга кўра, оилавий тадбиркорликка қўшимча 300 миллион доллар ажратилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда илгари ажратилган кредитларнинг қайтарилиши масаласига тўхталиб ўтилди.

"Ҳокимлар бу маблағларни қайтаришни ўйламаса, оилавий тадбиркорлик қаердан бўлади? Ахир бу пуллар қайтса, яна туманнинг ўзига берилади-ку!", - деди Президент.

Мутасаддиларга ушбу масалани қатъий назоратга олиш топширилди.

Шунингдек, бандлик вазирига янги вазирликка бюджетдан ажратилган 1,5 триллион сўмни аввало энг оғир маҳаллаларда камбағалликни қисқартиришга йўналтириш бўйича дастур ишлаб чиқиш топширилди.

Бош вазир ўринбосарига, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига вилоят ҳокимликлари билан бирга жалб қилинган 135 миллион долларлик кредит линияси бўйича оғир маҳаллалар кесимида тадбиркорлик лойиҳалари пакетини шакллантириб, ушбу маҳаллаларда камида 50 минг аҳолини банд қилиш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда бандликни таъминлашда аҳолига тарқатилган ерлардан самарали фойдаланиш зарурлиги қайд этилди.

Икки йил ичида аҳолига бериладиган ерлар 200 минг гектардан ошади. Бу – Самарқанд вилоятининг жами пахта ва ғалла еридан кўп майдон.

Лекин, бу йил ажратилиши керак бўлган ерларни кўпи ҳали захирага олинмаган, ишлар пала-партиш ташкил қилинаяпти. Маҳалланинг ичидаги кичик-кичик қулай майдонлар қолиб, даланинг ўртасидаги катта ерларни ажратиш ҳолатлари ҳам бор.

Шу муносабат билан мутасаддиларга:

- ҳар бир маҳаллага “уста деҳқонлар”ни жалб қилиб, ушбу ер майдонларида фақат экспортбоп-бозорбоп маҳсулотлар етиштирилишига эътибор қаратиш;

- ҳар бир туман агрологистика марказлари ва экспортёрлар билан шартномалар тузилишини таъминлаш топширилди.

Бу ерлардан самарали фойдаланиб, камида 1 миллиард долларлик маҳсулот ишлаб чиқариш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Янги тизимга кўра, туманлар алоҳида тоифаларга ажратилди. Йиғилишда 4 ва 5-тоифаларга кирган оғир туманлар ҳокимлари ўз иш услублари ва ёндашувларини ўзгартириши шартлиги қайд этилди.

Масалан, бугун Сурхондарёнинг барча туманларига республикадан тажрибали кадрлар ҳоким қилиб қўйилди.

Шу билан бирга, ушбу туманларда камбағалликни қисқартириш ишлари ҳам янгича ташкил қилинади. Бунда:

- биринчи босқичда “темир дафтар”, “ёшлар дафтари” ва “аёллар дафтари” ягона тизимга бирлаштирилиб, ҳар бир оиланинг ягона рақамли паспорти ишлаб чиқилади;

- иккинчи босқичда ҳар бир оилани камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал дастурлари тузилади;

- учинчи босқичда оила учун касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорлик лойиҳаси амалга оширилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Президентимиз тадбиркорлик субъектларини кўпайтириш бўйича янги ёндашувларни жорий қилиш зарурлигини қайд этди.

Масалан, ўтган йили Бухорода – 8 та, Наманган, Сурхондарё ва Сирдарёда – 2 тадан, Тошкент вилоятида – 1 та туманда янги ташкил этилган тадбиркорлар сони 2021 йилга нисбатан 30-40 фоизга камайган.

Энг оғир аҳвол Андижон, Термиз ва Когон шаҳарлари, Жалақудуқ, Марҳамат, Олот, Қоракўл, Шофиркон, Мингбулоқ ва Қибрай туманларида эканини қайд этиб, Президент ушбу ҳудудлар ҳокимларининг бу борадаги фаолияти қониқарсизлигини кўрсатиб ўтди.

Мутасаддиларга вилоят ҳокимлари билан бирга икки ҳафта муддатда ушбу туманларга бориб, мавжуд шароитларни ўрганиб, уларнинг ҳар бири бўйича тадбиркорликни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Маҳалладаги ишсиз аҳолини даромадли қилиш мақсадида 1 мингта маҳаллага хизмат кўрсатувчи 300 та микромарказ
ташкил этиш дастури бошланган.

Давлатимиз раҳбари 1 апрелга қадар ҳар бир вилоятда камида 5 тадан микромарказни ишга тушириш зарурлигини таъкидлади.

Жорий йилда Ғиждувон, Булоқбоши, Зангиота, Фарғона туманлари, Қўқон, Марғилон, Урганч шаҳарларида камида 20 тадан шундай марказларни ташкил қилиш топширилди.

Умуман, 2023 йилда яна 1 миллион аҳолини камбағалликдан чиқариш вазифаси қўйилди.

Йиғилиш якунида ҳудудлар ва соҳа учун масъул мутасаддиларнинг ахбороти тингланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳоким_ёрдамчиси
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Ҳоким ёрдамчиси билан бир кун

Марғилон шаҳар З.М.Бобур маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси Рўзимуҳаммад Тўхтасинов фаолияти хусусида.

🌐 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
#Фарғона_маҳаллабай_ишлаш
#Ҳоким_ёрдамчилари
#Йил_сарҳисоби

Қува туманида ҳисобот йиғилишлари давом этмоқда.

Режага асосан тумандаги Акбаробод маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Гулнорахон Камолова ҳамда Кандабулоқ маҳалласига бириктирилган ҳоким ёрдамчиси Умиджон Комоловлар ўзларининг йиллик ҳисоботларини халққа тақдим этишди.

🔵 Фаолияти давомида кўрсатилган ёрдамлар, ажратилган имтиёзли кредитлар ва субсидиялар ҳисобига ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаган аҳоли вакиллари ўз иш намуналарини кўргазмаси билан қатнашиб, ҳоким ёрдамчиларининг амалий фаолиятини кўрсатиб беришди.

🖇 Жорий йилнинг устувор йўналишлари ва амалга оширилиши режалаштирилган вазифалар бўйича ахборотлар берилиб, аҳоли вакилларининг фикр-мулоҳазалари тингланди. Уларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар берилди.

📲 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
#Фарғона_маҳаллабай_ишлаш
#Ҳоким_ёрдамчилари
#Йил_сарҳисоби

⚡️⚡️⚡️Риштон туманида аҳоли ўз ёрдамчиларининг ҳисоботларини эшитишди.

Риштон туманининг Деҳқонобод ва Тўда маҳаллаларида бўлиб ўтган ҳисобот йиғилишларида ҳоким ёрдамчилари Жонобидин Қахоров ва Сардор Акбаровлар эришилган натижалар бўйича ҳисобот бериб, олдин турган вазифалар ижросига алоҳида тўхталиб ўтишди.

🔵 Туман миқиёсида режа асосида йиғилишлар давом этмоқда.

📲 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
Давлат хизматчилари иш фаолияти билан боғлиқ маълумотларни ишга алоқадор бўлмаган бошқа шахслар иштирокида муҳокама қилишга ҳаққи йўқ

Уларнинг ишдан ташқари вақтда ҳам қуйидаги мажбуриятлари бор.

▫️
Расмий эълон қилинган маълумотлардан ташқари давлат хизмати фаолиятига оид масалаларни муҳокама қилмаслик;

▫️Дабдабабозлик, шуҳратпарастлик, гуруҳбозлик, маишатбозлик, ичкиликбозлик ва бошқа салбий иллатларга йўл қўймаслик;

▫️Жамоат жойларида (кафе, ресторан ва бошқа кўнгилочар масканларда) ўзини тутиш қоидаларига риоя этиш, атрофдагиларнинг эътиборини тортувчи ортиқча ва салбий ҳаракатларга йўл қўймаслик;

▫️жамоат тартиби ва хавфсизлигига қарши қаратилган хатти-ҳаракатларни содир этмаслик, мазкур ноқонуний ҳаракатларга бошқаларни жалб этмаслик ёки даъват қилмаслик;

▫️хизмат гувоҳномаларини сақлаш ва фойдаланиш тартибига қатъий риоя этиш, улардан хизматга алоқадор бўлмаган ҳолатларда фойдаланмаслик, шу жумладан, ваколатли шахсларга хизмат гувоҳномасини кўрсатиб, мавқеини суиистеъмол қилмаслик;

▫️хизмат автотранспорт воситаларидан хизмат фаолиятидан ташқари ҳолатларда шахсий ва бошқа мақсадларда фойдаланмаслик;

▫️иш фаолияти билан боғлиқ маълумотларни ишга алоқадор бўлмаган бошқа шахслар иштирокида муҳокама қилмаслик;

▫️ўзи фаолият юритган давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда давлат хизматига доғ туширувчи хатти-ҳаракатлардан тийилиш;

▫️ташқи кўринишини белгиланган меъёрлар доирасида сақлаш, камтарона кийиниш, атрофдагиларнинг эътиборини ўзига ортиқча жалб қиладиган тарзда кийинмаслик.

️ Бу ерда батафсил

📲 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
Бугун Сурхондарё вилоятининг 13 та туманида ҳокимлар ўзгариши амалга оширилди

Унда 2 та ротация,  11 та республика даражасидаги ташкилотлар ва Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган салоҳиятли ва тажрибали кадрлар лавозимга қўйилди.

Бу жараён туманлар ҳокимлари ўз иш услублари ва ёндашувларини ўзгартириш мақсадида амалга оширилди.

Каналга уланиш 🔵 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда кичик бизнесни ривожлантиришга қўшимча шароитлар яратиш чора-тадбирлари белгилаб олинди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қиш мавсумида об-ҳавонинг кескин пасайиб кетиши ҳолатида Фарғона вилоятида аҳолини кўмир билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан БРИФИНГ

Зуҳриддин Тўрақулов,
“Кўмир таъминот” МЧЖ Фарғона филиали бош ҳисобчиси

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter