Фарғона вилояти Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси | Расмий канали
740 subscribers
2.66K photos
202 videos
115 files
937 links
Фарғона вилояти маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси Ахборот хизмати
Download Telegram
#ИБРАТ

ХИТОЙ ТАЖРИБАСИ

• Хитой ҳукумати йўлни катта харсанг билан тўсиб қўйди ва четроққа яширин камера жойлаштирди.
• Мақсад одамларнинг бу ҳолатга қандай муносабатда бўлишларини кузатиш эди.
• Бир хитойлик савдогар йўлда харсанга дуч келар экан:
- Буни ким қўйди экан?! Масъуллар қаёққа қарамоқда?! Бу разиллик борасида ҳукуматга шикоят қиламан!-, деди ва харсангни айланиб ўтиб кетди.
• Ундан сўнг уч ўртоқ харсанга рўбарў келди ва уни расмга олишди, селфи тушишди, кулишди, тошни бу ерга қўйганни аҳмоқ, жоҳил дея калака қилишди ва айланиб ўтиб, йўлларида давом этишди!
• Яна бир киши келди, у бинокор эди.
• У ҳам вазиятни кўриб, шикоят ва норозилик билдирди, сўнг харсангни айланиб ўтиб кетди!
• Шу зайилда йўлдан ўтаётганлар шикоят, танқид, калака қила-қила, харсангни айланиб ўтишда давом этишди.
• Икки кун ўтгач бир деҳқон йўлдан ўтиб қолди.
• У ҳам тошни йўл устида турганиги кўрди ва ҳеч кимга шикоят қилмай, тошни йўлдан олиб ташлашга урина бошлади.
• Бошқа йўловчилар ҳам унга эргашишди, бир амаллаб тошни йўлдан бартараф қилишди!
• Харсанг йўлдан олиб ташлангач, унинг остидан ўн килограмм тилла ва мактуб чиқди!
• Мактубда шундай ёзув бор эди:
- Ҳокимдан ушбу тошни йўлдан олиб ташлаган инсонга мактуб! Сиз муаммони кўриб, шикоят қилиш ўрнига уни ҳал қилиш йўлидан юрдингиз ва ушбу мукофотга лойиқ топилдингиз! Биз сиз каби ижобий инсонлар билан кучли жамият қурамиз!
• Ҳа дўстлар!
• Кўп муаммоларнинг ечими оддий ва содда бўлади, аммо айримлар ўша муаммони ечиш йўлидан эмас, балки ундан шикоят қилиш йўлидан юради!
• Натижада жамиятда муаммо ечими ўрнига шикоят ҳайқириқлари кўпаяди холос!
• Агар жамиятни тоза бўлишини хоҳласанг аввало ўз атрофингни тозала, шунда зотан бутун жамият тоза бўлади!

©️ Маҳбубий