Фарғона вилояти Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси | Расмий канали
740 subscribers
2.66K photos
202 videos
115 files
937 links
Фарғона вилояти маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси Ахборот хизмати
Download Telegram
#Фарғона_маҳаллабай_ишлаш
#Ҳоким_ёрдамчилари

Ҳоким ёрдамчилари фаолияти таҳлил этилди.

Бугун Риштон тумани ҳокимлигида туманидаги маҳаллаларга бириктирилган ҳоким ёрдамчилари фаолияти сарҳисоби бўйича муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.

♻️ Танқидий таҳлилий рухда бўлиб ўтган йиғилишда 2022 йилда эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар ҳоким ёрдамчилари мисолида кўриб чиқилди. Фаолият самарадорлигининг энг муҳим кўрсатгичлари даражаси аьло бўлган ҳоким ёрдамчилари фаолияти эьтироф этилиб, фаолияти қониқарсиз бўлган айрим ҳоким ёрдамчилари танқид қилинди.

📊 2023 йилда туманда тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш, камбағалликни қисқартириш йўналишида олдинда турган вазифалар белгилаб олинди.

🔰 Йиғилишда фаолияти қониқарсиз бўлган 3 нафар ҳоким ёрдамчиларига "интизомий чора" кўриш бўйича қарор қабул қилинди. Мухокама йиғилишлари давом этмоқда.

🌐 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
#Фарғона_маҳаллабай_ишлаш
#Ҳоким_ёрдамчилари

Муҳокама йиғилишлари давом этмоқда.

♻️ Хабар бериб бораётганимиздек, бошқарма бошлиғи Анваржон Абдуллаев иштирокида шаҳар-туманларда таҳлилий танқидий йиғилишлар бўлиб ўтмоқда.

Олтиариқ тумани ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда ҳам тумандаги мавжуд 72 та МФЙ ларнинг ҳоким ёрдамчилари фаолияти сарҳисоб қилинди. Эришилган ютуқлар билан бир қаторда олдинда турган вазифалар ижросига алоҳида эътибор қаратилди.

📊 2022 йил якунлари бўйича кўрсатгичлари паст бўлган 2 та ҳоким ёрдамчилари фаолияти танқид қилиниб, уларга "интизомий чора" кўрилди. 2023 йилда KPI кўрсатгичларини аьло даражада бажариш бўйича барча имкониятлар кўрсатиб берилди.

🌐 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
#Фарғона_маҳаллабай_ишлаш
#Ҳоким_ёрдамчилари

📸 Фоторепортаж

♻️ Фарғона вилояти Риштон тумани Учариқ маҳалласи хоким ёрдамчиси Отабек Рахматуллаев халққа ҳисобот берди.

🌐 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
#Фарғона_маҳаллабай_ишлаш
#Ҳоким_ёрдамчилари

Муҳокама йиғилишлари давом этмоқда.

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида бўлиб ўтган йиғилишда бошқарма бошлиғи Анваржон Абдуллаев иштирок этди.

🔰 Йиғилишда ҳоким ёрдамчилари фаолияти таҳлил қилиниб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.

♻️ Йиғилишлар режа асосида давом эттирилмоқда.

🌐 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
#Фарғона_маҳаллабай_ишлаш
#Ҳоким_ёрдамчилари

Фарғона тумани ҳокими ёрдамчилари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Бошқарма бошлиғи раислигида Фарғона тумани ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари фаолиятини янада яшилаш, йўл қўйилган камчиликлар ва олдинда турган вазифалар муҳокама қилинди.

🌐 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
#Фарғона_маҳаллабай_ишлаш
#Ҳоким_ёрдамчилари

Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги Рақамли технологиялар маркази биносида "Бўш иш ўринлари" меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди. Ушбу тадбир жараёнида сектор раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари, шаҳардаги корхона, ташкилотлар ва ишсиз фуқаролар иштирок этди.

♻️ Меҳнат ярмаркасига ҳоким ёрдамчилари томонидан жалб этилган 300 нафардан зиёд ишсиз фуқароларнинг 25 нафарини доимий ишга жойлаш орқали бандлигини таъминлашга эришилди. Шунингдек, 4 нафар ишсизларга ўзини ўзи банд қилиш йўналиши доирасида субсидия асосида тикув машиналари топширилди.

📲 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
#Фарғона_маҳаллабай_ишлаш
#Ҳоким_ёрдамчилари

🖇 Фарғона тумани Аввал маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси сайи ҳаракати билан 5 nafar ишсиз хотин-қизлар "Баходир Лоғон Текистил" корхонасига доимий ишга жойлаштирилди.

♻️ Бу каби амалий натижалар бўйича ҳар бир ҳоким ёрдамчиси ўз олдига аниқ мақсадларни белгиланган ҳолда иш ташкил этиши алоҳида аҳамиятга эга бўлмоқда.

📲 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
#Фарғона_маҳаллабай_ишлаш
#Ҳоким_ёрдамчилари
#Сўх_тумани

Сўх туманида маҳаллабай ишлаш йўналишидаги ишлар таҳлил қилинди.

♻️ Агентликнинг бўлим бошлиғи Равшан Атабаев, вилоят бошқармаси бошлиғи Анваржон Абдуллаев иштирокида Сўх туманида йиғилиш бўлиб ўтди.

🔰 Вилоятнинг анклов ҳудуди ҳисобланган Сўх туманида ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар ва олдиндаги вазифалар атрофлича кўриб чиқилди.

📊 Тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш йўналишидаги ишларни туманнинг имкониятлари доирасида янада кучайтириш, янги иш ўринларини яратиш бўйича тегишли кўрсатма ва топшиқлар берилди.

🌐 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
#Фарғона_маҳаллабай_ишлаш
#Ҳоким_ёрдамчиси

❇️ Фарғона вилояти Бувайда тумани Шўрқишлоқ МФЙ ҳоким ёрдамчиси Жўрабек Юлдашев тавсияси билан "Аёллар дафтари"да рўйхатда турувчи фуқаро Вазирахон Суяровага субсидия асосида тикув машиналари етказиб берилди ҳамда ўзини-ўзи банд қилиш орқали бандлиги таъминланди.

🌐 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
#Фарғона_маҳаллабай_ишлаш
#Ҳоким_ёрдамчиси

🖇 Фарғона вилояти Қувасой шаҳри "Бўстон" МФЙ да бўш турган ерларни ҳоким ёрдамчиси А.Олимов, шаҳар ҳокимининг 1-ўринбосари Х.Холдаров ва Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази бошлиғи Э.Ташбековлар томонидан ўрганилиб, Аукцион орқали тадбиркорларга ушбу ерларни таклиф этиш ҳамда келгусида мақсадли фойдаланишлари ва тадбиркорлик субьекти ташкил этиш орқали, янги иш ўринлари яратиш бўйича керакли тавсия ва таклифлар берилди.

🌐 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
#Фарғона_маҳаллабай_ишлаш
#Ҳоким_ёрдамчиси

🔵 Фарғона тумани Гулпиён МФЙ ҳоким ёрдамчиси И.Ахмедов ташаббуси билан Истиқлол шукронаси кўчаси 5-хонадонда яшовчи фуқаро Назирахон Юсуповага "Узсаламан" АЖ билан ҳамкорликда пайафзал қисмларини тикиш кооперацияси ташкил этилди. Тадбиккорлик фаолияти учун ҳоким ёрдамчиси тавсияси билан 33 млн сўм имтиёзли кредит маблағи ажратилди.

✔️ Давлатимиз раҳбари томонидан аҳолига ажратилган имтиёзли кредитлар ҳисобига 6 та тикув машинаси сотиб олиниб шу ҳудудаги 10 нафар ишсиз хотин-қизлар бандлиги таъминланди.

🌐 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
#Фарғона_маҳаллабай_ишлаш
#Ҳоким_ёрдамчилари

📊 Фарғона вилояти Қувасой шаҳри "Қўчқорчи" МФЙ ҳоким ёрдамчиси Ж.Бабабеков ҳамда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази бошлиғи Э.Ташбековларни кўмагида Қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва сотиш фаолияти билан шуғулланиш учун Россия Федерацияси фуқароси И.Дроздов томонидан хорижий капитал иштирокидаги “RUFI GREENHOUSE” МЧЖ корхонаси томонидан Қўчқорчи МФЙ худудида 10 сотих майдонда Гидропоника (иссиқхона) ишга туширилди.

🔗 Ўрганиш жараёнида тадбиркор фаолияти билан яқиндан танишилиб, унинг бугунги кундаги шароити, мавжуд муаммолари билан қизиқилди.

📌 Қувасой шаҳридаги ҳоким ёрдамчиси кўмаги билан ташкил этилган тадбиркорлик субьектларини ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

🌐 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
#Фарғона_маҳаллабай_ишлаш
#Ҳоким_ёрдамчилари

📈 Қува туманида хонадонбай ўрганиш ишлари сектор ишчи гуруҳи аъзолари иштирокида давом эттирилмоқда.

📌 Қува тумани 1-сектор ҳудудидаги Акбаробод маҳалласида "маҳалла бешлиги", туман ва вилоят сектор ишчи гуруҳи аъзолари иштирокида аҳоли муаммолари ўрганилиб, ўз ўрнида ижобий хал этиш чоралари кўрилмоқда.

📝 Бу каби ўрганишлар "аҳоли кайфиятига ижобий таъсир этиб, инсон қадри учун олиб борилаётган ислоҳотлар амалда эканлигини кўрсатмоқда".... дейди аҳоли вакиллари.

🌐 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash