GEOGRAFIYA JDPU
146 subscribers
809 photos
147 videos
169 files
800 links
Jizzax davlat pedagogika universiteti Geografiya va iqtisodiy bilim asoslari yo‘nalishining maxsus kanaliga xush kelibsiz!!!

👨‍💻 Kanal muallifi: Juraxujayev Davronxo‘ja

― Rasmiy guruhimiz: @geografiya_JDPI_group
― Murojaat uchun: @geografiya_JDPIbot
Download Telegram
#Қонунчилик_янгиликлари

Фанларни “қониқарли” ўзлаштирган давлат гранти асосида таҳсил оладиган талабаларга стипендия тайинлайнмайди.

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасалари талабаларига тўланадиган стипендиялар миқдорларини белгилаш ҳамда стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 59-сон қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2020 йил 1 февралидан бошлаб, ўқув семестри якуни бўйича фанлардан 30 фоиз ва ундан ортиқ қисми “қониқарли” ўзлаштириш кўрсаткичига эга бўлган (рейтинг кўрсаткичи – 71 баллдан кам) давлат гранти асосида таълим олаётган талабаларга навбатдаги ўқув семестри мобайнида стипендия тайинланмайди.

2019/2020 ўқув йилида давлат гранти асосида таълим олаётган битирувчи курс талабалари бундан мустасно.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали

👉 @geografiya_JDPI 👈
#Қонунчилик_янгиликлари

Бинар ҳимоя тизими асосида талабгорларга фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини бериш тартиби тасдиқланди

“Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида талабгорларга фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини беришни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 10 фeвралда 74-сонли Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор билан 2020 йилнинг 1 мартидан эътиборан Ўзбекистон Миллий университети базасида бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида диссертация ҳимоясини ташкил этиш ва илмий даражалари талабгорларга мустақил бериш амалиёти тажриба тариқасида уч йил муддатга жорий этилади.

ЎзМУда тажриба давомида бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида диссертация ҳимоясини ташкил этади ҳамда илмий даражаларни талабгорларга мустақил беради.

Бинар ҳимоя тизими асосида диссертация ҳимояси – муайян фан тармоғи бўйича тегишли мавзу юзасидан битта диссертация доирасида инновацион хусусиятга эга бўлган илмий янгиликлар олинган ва уларнинг амалиётга жорий этилиши салмоқли самара берган фалсафа доктори (РhD) илмий даражага талабгорга фан доктори (DSc) ва илмий натижаларни амалиётга татбиқ этган талабгорга фалсафа доктори (РhD) илмий даражаларини бериш амалиётидир.

Янги ҳимоя тизими асосида фан доктори (DSc) илмий даражасига талабгор ўз диссертациясининг илмий натижаларини амалиётга татбиқ этадиган фалсафа доктори (РhD) илмий даражасини олиш бўйича изланувчига илмий раҳбар бўлиши мумкин.

Қарор билан “Бинар ҳимоя тизими асосида талабгорларга фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини бериш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланган.

#Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали.

👉 @geografiya_JDPI 👈
#Қонунчилик_янгиликлари

5 та университет ҳузурида Педагогика институти ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан республикадаги 5 та университет қошида Педагогика институтлари ташкил этилди.

Жумладан, ҳудудларда педагогик таълим инфратузилмасини яхшилаш, таълим соҳаси учун мутахассис тайёрловчи олий таълим муассасаларини тизимли ривожлантириш ва бошқарув фаолиятини такомиллаштириш мақсадида қуйидаги педагогика институтлари ташкил этилди:

👉 Самарқанд давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Самарқанд давлат университетининг Педагогика институти;

👉 Андижон давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Андижон давлат университетининг Педагогика институти;

👉 Бухоро давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Бухоро давлат университетининг Педагогика институти;

👉 Тошкент давлат педагогика университетининг Термиз филиали ва Термиз давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Термиз давлат университетининг Педагогика институти;

👉 Тошкент давлат педагогика университетининг Шаҳрисабз филиали ва Қарши давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Қарши давлат университетининг Педагогика институти.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали

👉 @geografiya_JDPI 👈
#Қонунчилик_янгиликлари

ТДПУга педагогика бўйича илмий унвонлар бериш ҳуқуқи берилди

Президентнинг “Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан Тошкент давлат педагогика университетига мунтазам илмий-педагогик фаолият билан машғул бўлган, юқори малакали, тегишли соҳада чуқур касбий билим ва ютуқларга эришган ходимларга педагогика ва ўқитиш методикаси ихтисосликлари бўйича доцент ва профессор илмий унвонлари бериш ҳуқуқи берилди.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали.

👉 @geografiya_JDPI 👈
#Қонунчилик_янгиликлари

2020/2021 ўқув йилидан халқ таълими ва мактабгача таълим соҳаларида олий маълумотли педагогларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар бўйича мақсадли қабул амалга оширилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб тегишли ҳудудда 5 йил ишлаб бериш мажбурияти билан халқ таълими ва мактабгача таълим соҳаларида олий маълумотли педагог кадрларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар бўйича давлат буюртмаси параметрларининг давлат гранти асосида ўқишга қабул кўрсаткичлари доирасида мақсадли қабул параметрлари шакллантирилади.

Шунингдек, қарорга мувофиқ тегишли ҳудуддаги олий таълим муассасасида 5 йил ишлаб бериш мажбурияти билан олий таълим соҳасида профессионал педагог кадрларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар бўйича салоҳиятли олий таълим муассасалари магистратурасига давлат буюртмаси параметрларининг давлат гранти асосида ўқишга қабул кўрсаткичлари доирасида мақсадли қабул параметрлари шакллантирилади.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали

👉 @geografiya_JDPI 👈
#Қонунчилик_янгиликлари

ОТМларда педагог кадрлар асосий ва қўшимча мутахассислик бўйича тайёрланади

“Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, олий таълим муассасаларининг таклифлари асосида 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим мактабларини олий маълумотли педагог кадрлар билан тўлиқ таъминлаш мақсадида мазмун жиҳатидан ўқув дастурлари ўзаро яқин бўлган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича асосий ва қўшимча мутахассислик (квалификация) бериш тизими йўлга қўйилади.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали

👉 @geografiya_JDPI 👈
#Қонунчилик_янгиликлари

⚡️Ўзини ўзи молиялаштиришга ўтадиган ОТМлар рўйхати тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 декабрда «Олий таълим муассасаларини босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш тўғрисида»ги 967-сонли қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 январдан қуйидаги 10 та олий таълим муассасаси тажриба-синов тариқасида ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтади:

1️⃣ Самарқанд давлат чет тиллари институти
2️⃣ Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
3️⃣ Тошкент давлат юридик университети
4️⃣ Тошкент давлат иқтисодиёт университети
5️⃣ Тошкент молия институти
6️⃣ Тошкент давлат шарқшунослик институти
7️⃣ Тошкент фармацевтика инситути
8️⃣ Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
9️⃣ Урганч давлат университети
🔟 Тошкент темир йўл муҳандислари институти

Мазкур ОТМларнинг илмий педагогик салоҳияти юқорилиги, молиявий фаолиятининг барқарорлиги, моддий-техника базаси етарли даражадалиги, таълим хизматлари бозорида мазкур мутахассисликларга талаб юқорилиги инобатга олинган.

Қарорга кўра, ўзини-ўзи молиялаштириш тизимига ўтаётган ОТМда тўлов-контракти асосида таълим олаётган талабаларнинг контракт тўлаш муддатлари томонлар келишувига кўра шартнома асосида белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлда қабул қилинган ПҚ-4391-сонли Қарори билан 2020 йилдан бошлаб таълим хизматлари бозорида ОТМларининг айрим бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига талаб юқорилиги ва молиявий барқарорлигини инобатга олиб, уларни босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтиш белгиланган.

Манба


👉 @geografiya_JDPI 👈
Forwarded from Edu.uz
#Қонунчилик_янгиликлари

⚡️Педагогика соҳасида 8 та институт ва 2 та университет ташкил этилди

🔰Президентнинг "Педагогик таълим сифатини ошириш ва педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш
чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2022
йил 21 июндаги ПҚ–289-сон қарори қабул қилинди.

➡️Унга кўра:

Урганч давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Урганч давлат педагогика институти;
Наманган давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Наманган давлат педагогика институти;
Гулистон давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Гулистон давлат педагогика институти;
Самарқанд давлат университетининг Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти негизида Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти;
Андижон давлат университетининг Педагогика институти негизида Андижон давлат педагогика институти;
Бухоро давлат университетининг Педагогика институти негизида Бухоро давлат педагогика институти;
Термиз давлат университетининг Педагогика институти негизида Термиз давлат педагогика институти;
Қарши давлат университетининг Педагогика институти негизида Шаҳрисабз давлат педагогика институти;
Чирчиқ давлат педагогика институти негизида Чирчиқ давлат педагогика университети;
Жиззах давлат педагогика институти негизида Жиззах давлат педагогика университети ташкил этилади.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube