GEOGRAFIYA JDPU
146 subscribers
809 photos
147 videos
169 files
800 links
Jizzax davlat pedagogika universiteti Geografiya va iqtisodiy bilim asoslari yo‘nalishining maxsus kanaliga xush kelibsiz!!!

👨‍💻 Kanal muallifi: Juraxujayev Davronxo‘ja

― Rasmiy guruhimiz: @geografiya_JDPI_group
― Murojaat uchun: @geografiya_JDPIbot
Download Telegram
Олий таълим муассасаларида янги ўқув йили 4 сентябрдан бошланади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
12 ноябрдаги “2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ 2019 йил 31 августдан 3 сентябргача дам олиш кунлари этиб белгилангани, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрами муносабати билан олий таълим муассасалари жамоаларига муносиб дам олиш шароитларини яратиш мақсадида олий таълим муассасаларида янги 2019/2020 ўқув йили 4 сентябрдан бошланади.

#Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали.

👉 @geografiya_JDPI 👈
#Қонунчилик_янгиликлари

Бинар ҳимоя тизими асосида талабгорларга фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини бериш тартиби тасдиқланди

“Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида талабгорларга фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини беришни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 10 фeвралда 74-сонли Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор билан 2020 йилнинг 1 мартидан эътиборан Ўзбекистон Миллий университети базасида бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида диссертация ҳимоясини ташкил этиш ва илмий даражалари талабгорларга мустақил бериш амалиёти тажриба тариқасида уч йил муддатга жорий этилади.

ЎзМУда тажриба давомида бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида диссертация ҳимоясини ташкил этади ҳамда илмий даражаларни талабгорларга мустақил беради.

Бинар ҳимоя тизими асосида диссертация ҳимояси – муайян фан тармоғи бўйича тегишли мавзу юзасидан битта диссертация доирасида инновацион хусусиятга эга бўлган илмий янгиликлар олинган ва уларнинг амалиётга жорий этилиши салмоқли самара берган фалсафа доктори (РhD) илмий даражага талабгорга фан доктори (DSc) ва илмий натижаларни амалиётга татбиқ этган талабгорга фалсафа доктори (РhD) илмий даражаларини бериш амалиётидир.

Янги ҳимоя тизими асосида фан доктори (DSc) илмий даражасига талабгор ўз диссертациясининг илмий натижаларини амалиётга татбиқ этадиган фалсафа доктори (РhD) илмий даражасини олиш бўйича изланувчига илмий раҳбар бўлиши мумкин.

Қарор билан “Бинар ҳимоя тизими асосида талабгорларга фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини бериш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланган.

#Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали.

👉 @geografiya_JDPI 👈