"Gulobod tongi" gazetasi
569 subscribers
5.57K photos
1.31K videos
88 files
2.74K links
"Gulobod tongi" gazetasi tahririyati

Telefon: (99) 122-63-55

Veb-sayt: www.gulobodtongi.uz
Telegram: @gulobod_tongi_gazetasi
Facebook: https://www.facebook.com/gulobodgazeta
Download Telegram
#Эълон

Янги хонадон эгаси бўлишни истаганлар учун яна бир имконият

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги "Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига асосан уй-жойга муҳтож оилалар, оғир ижтимоий вазиятдаги аёллар, фаол ёшлар ва шу тоифадаги бошқа эҳтиёжманд фуқароларга давлат томонидан қайтарилмаслик шарти билан субсидия ажратилади.
Туманимизда ушбу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида манзилли дастур ишлаб чиқилган. Айни пайтда Самарқанд шаҳар Қорасув массивидаги "Обод маскан" маҳалласида қурилаётган кўп қаватли уй-жойга муҳтож оилалар учун қўшимча 114 та хонадон ажратилди. Бу борада фуқароларни танлаб олиш бўйича амалий ишлар бошланди.

Фуқаролардан талаб қилинадиган ҳужжатлар:
1. Оила аъзоларининг паспорти ҳамда туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари.
2. Никоҳ гувоҳномаси
3. Маҳалладан оила аъзолари тўғрисида далолатнома.
4. Иш ҳаққи тўғрисида маълумотнома...

Батафсил:👉http://gulobod.uz/uz/node/969

@gulobod_tongi_gazetasi
#ЭЪЛОН

Ҳурматли Самарқанд тумани газ истеъмолчилари!

“Hududgaz Samarqand” газ таъминоти филиали “Самарқандтумангаз” газ таъминоти бўлими Тойлоқ-1 ГРС дан чиқадиган d-325 мм ли газ қувурида газ сизиб чиқиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида 2020 йил 15 октябрь куни соат 8:00 дан 18:00 гача Самарқанд туманидаги Қозиариқ, Жойи сой, Конигил, Бадал, Чумчуқли, Ражабамин, “Рустам”, Пулимуғоб, Қўштамғали маҳаллаларида табиий газ таъминоти тўхтатилишини маълум қилади.
Барча табиий газ истеъмолчиларидан газ жиҳозларидаги жўмракларни ўчириб қўйишлари ва эҳтиёт чораларини кўришлари сўралади.
Ушбу ноқулайликлар учун “Самарқандтумангаз” газ таъминоти бўлими маъмурияти табиий газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.

@gulobod_tongi_gazetasi
#эълон

Профилактика инспекторига масофадан туриб мурожаат юбориш ва уни кўриб чиқиш жараёнини кузатиб бориш, ИИБ билан ўзаро тезкор мулоқотни йўлга қўйиш, профилактика инспекторлари ва сектор раҳбарлари фаолиятига баҳо бериш ва бошқа функцияларни назарда тутувчи “Smart маҳалла” мобил ахборот тизими ишга туширилди.

Иловани юкланг ва ҳудудингиз ҳақида барча маълумотларга эга бўлинг..
👇👇👇
Иловани юкланг "Smart mahalla"
#ЭЪЛОН

БАРЧА ИЖОД АҲЛИ ВА АДАБИЁТ ИХЛОСМАНДЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

Эртага, 21 октябрь куни соат 11:00 да 12-Болалар мусиқа ва санъат мактаби концерт залида туман ижодкорларининг ашъорлари жамланган "Гулободнома" китобининг тақдимоти ўтказилади. Барчаларингизни лутфан таклиф этамиз!

Манзил: Гулобод қўрғони, 12-Болалар мусиқа ва санъат мактаби биноси.
Мўлжал: Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлими рўпараси.

▶️
t.me/gulobod_tongi_gazetasi
#ЭЪЛОН

ДИҚҚАТ!
UzGAZ OILдан Миллий банк (Фирдавсий кўчаси манзилида жойлашган) йўналишида ҳаракатланган сариқ рангли "Nexia-1" русумли таксида фуқаро Усмонов Бекзод Асатилло ўғлига тегишли ҳайдовчилик гувоҳномаси унутиб қолдирилган. (Cамарқанд шаҳрида)

Агар ҳужжатларни топишга ёрдам берилса, топиб берганга мукофот бор!

Мурожаат учун телефон: 93-340-42-53
#ЭЪЛОН!

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлаш гуруҳи вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологи лавозимлари бўйича танлов эълон қилинади !!!

Мазкур соҳага хизматга кириш истагини билдирган фуқароларнинг аризалари 2022 йил 18 июль кунидан 28 июль кунига қадар, шу жумладан 28 июль куни ҳам қабул қилинади. Белгиланган вақтдан сўнг фуқаролардан аризалар қабул қилиниши тўхтатилади !!!

Бўш лавозимлардан келиб чиққан ҳолда мазкур соҳага жами 46 нафар фуқаролар офицерлик лавозимларига қабул қилинади.

Хизматга қабул қилиш параметрлари:

Танловда, ихтиёрий тартибда ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиздан ёшдан катта бўлмаган, шу жумладан ўттиз ёшдаги ҳам, Самарқанд вилоятида доимий рўйхатда турувчи, олий таълим муассасаларининг “психология” йўналиши бўйича мутахассисликка эга бўлган, муддатли ёки сафарбарлик чақирув резервида ҳарбий хизматни ўтаган, шахсий ва ишчанлик сифатлари, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, бўйи 165 сантиметрдан паст бўлмаган эркаклар ва 160 сантиметрдан паст бўлмаган аёллар иштирок этишлари мумкин.

Ички ишлар органлари хизматига кириш истагини билдирган номзодлар қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади.

- биометрик паспорт ёки идентификация ИД-картаси;
- яқин қариндошлари (ота-она, эр-хотин, фарзандлар, ака-укалар,
опа-сингиллар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари,
опа-сингиллари) биометрик паспорт ёки идентификация ИД-картаси;
- ўқиш ва иш (агар ўқиётган ёки ишлаётган бўлса) жойидан тавсифнома;
- номзод томонидан қўлда ёки компютерда ёзилган таржимаи ҳол;
- анкета-маълумотнома;
- ҳарбий гувоҳнома;
- доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумотнома (бўйининг баландлиги бўйича антропометрик параметри кўрсатилган ҳолда).

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлаш гуруҳи вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологи лавозимига кириш истагида бўлган фуқаролар белгиланган кунларда соат 09:00 дан 17:00 га қадар Самарқанд вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматига келишлари сўралади.

Танловлар номзоднинг хоҳишига кўра давлат, қорақалпоқ ёки рус тилларида ўтказилади.

Мурожаат учун телефон 66-223-59-41; 66-223-59-39.

Самарқанд вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати

🟢 t.me/gulobod_tongi_gazetasi