"Gulobod tongi" gazetasi
545 subscribers
5.59K photos
1.32K videos
89 files
2.75K links
"Gulobod tongi" gazetasi tahririyati

Telefon: (99) 122-63-55

Veb-sayt: www.gulobodtongi.uz
Telegram: @gulobod_tongi_gazetasi
Facebook: https://www.facebook.com/gulobodgazeta
Download Telegram
#Биласизми

❗️Иссиқхоналар ташкил қилиш учун субсидия берилиши белгиланган

Батафсил инфографикада👆

👉 @gulobod_tongi_gazetasi‌‌
#Биласизми

❗️Фуқаролар ўртасида қарз шартномаси, агар бу қарзнинг суммаси БҲМнинг 10 бараваридан (3 млн 300 минг сўмдан) ортиқ бўлса, оддий ёзма шаклда тузилиши шарт, шартномадаги тарафлардан бири юридик шахс бўлганида эса суммасидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт.

⚠️ Агар қарз олувчининг тилхати ёки унга қарз берувчи томонидан муайян сумма ёки муайян миқдордаги ашёлар топширилганлигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат мавжуд бўлса, қарз шартномаси ёзма шаклда тузилган ҳисобланади.

☑️ Агар қарз мажбурияти қарз олувчи томонидан берилган вексель, облигация ёки қарз суммасини ва қарз берувчининг уни ундириб олиш ҳуқуқини белгилайдиган бошқа қимматли қоғоз билан тасдиқланган бўлса, қарз шартномасининг ёзма шаклига риоя қилинган ҳисобланади.

@gulobod_tongi_gazetasi
#Биласизми

🚫 Пиёдалар ўтиш жойида ҳаракатланаётганда нималар тақиқланади?

Батафсил инфографикада👆

👉 @gulobod_tongi_gazetasi
#Биласизми

🔰 Прокурор қонунларнинг ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш жараёнида ўз ваколатлари доирасида:

🔹вазирликлар, идораларнинг, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг, ҳарбий қисмларнинг ҳудуди ва хоналарига монеликсиз киришга, ҳужжатлар ва материалларни кўришга, текширишлар ўтказишга, текшириш учун қарорлар, фармойишлар, буйруқлар ва бошқа ҳужжатларни, қонунийликнинг ҳолати тўғрисидаги ва уни таъминлашга доир чора-тадбирлар ҳақидаги маълумотларни талаб қилишга;

🔹давлат органлари, ҳарбий қисмлар, вазирликлар ва идораларнинг ҳарбий тузилмалари раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахсларидан улар тасарруфидаги корхоналар, муассасалар, ташкилотлар фаолиятини текшириш, тафтиш ўтказишни, идоравий ва ноидоравий текширишлар ўтказиш учун мутахассислар ажратишни талаб қилишга;

🔹мансабдор шахслар ва фуқаролардан қонун бузилиши хусусида оғзаки ёки ёзма тушунтиришлар талаб қилишга ҳақлидир.
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра:

🔹 жисмоний шахсларга тегишли ишлаб чиқарилганига 10 йилгача бўлган енгил автомототранспортлар техник кўрикдан ихтиёрий равишда ўтказилади;

🔹 енгил автомототранспортлар қуйидаги муддатларда мажбурий техник кўрикдан ўтказилади:

▫️ишлаб чиқарилганига 11 йилдан 14 йилгача бўлган енгил автомототранспортлар – 2 йилда бир марта;

▫️ишлаб чиқарилганига 15 йил ва ундан ортиқ бўлган енгил автомототранспортлар – 1 йилда бир марта.

⚠️ Бунда мазкур муддатлар тижорат асосида йўловчилар ташиш фаолиятида фойдаланиладиган енгил автомототранспортлар учун татбиқ этилмайди.

@gulobod_tongi_gazetasi
#Биласизми:

Маҳаллаларда фаолият юритаётган "Кексалар маслаҳати" гуруҳлари раҳбарлари ҳар чоракда БҲМнинг 2 баравари (680 минг сўм) миқдорида рағбатлантириши белгиланган.
📋 Шунингдек, нуронийлар жамоатчилик кенгашлари қарорига биноан "Бир нуроний ўн ёшга масъул" тамойили ҳамда "Нуроний ҳар бир оилага масъул" лойиҳаси асосида фаолият олиб борган ва ижобий натижаларга эришган нуронийларни "Нуроний" жамғармаси маблағлари ҳисобидан рағбатлантириб борилади.

@gulobod_tongi_gazetasi
#Биласизми?
Ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатлари қоплаб берилиши белгиланган.

Бунда ер участкасини аукцион орқали сотиб олиш харажатларидан келиб чиққан ҳолда, оила таркибида ногиронлиги бўлган шахслар сонидан қатъи назар, БҲМнинг 100 бараваригача (34 млн сўмгача) миқдорда бир марталик тўлов ажратилади.

@gulobod_tongi_gazetasi
#Биласизми?

🇺🇿 Ўзбекистон ҳайдовчилик гувоҳнома(права)си билан қайси давлатлар ҳудудида машина ҳайдаш мумкин

ИИВ матбуот хизматининг маълумотларига кўра, Ўзбекистон қуйидаги давлатлар билан ҳайдовчилик гувоҳномаларини ўзаро тан олган:

● А‌р‌м‌а‌н‌и‌с‌т‌о‌н‌
● Б‌А‌А‌
● Б‌е‌л‌а‌р‌у‌с‌ь‌
● Ж‌а‌н‌у‌б‌и‌й‌ Корея
● Қирғизистон
● Қозоғистон
● Молдова
● Озарбайжон
● Россия
● Тожикистон
● Туркманистон
● Украина

@gulobod_tongi_gazetasi
#Биласизми?

🔰 Қонунчиликка кўра, электр, газ ва сув сарфи ҳисоблагичларини қиёслашдан ўтказиш бўйича давлат хизматларини проактив тарзда кўрсатилиши белгиланган.

⚠️ Бунда, проактив тарзда давлат хизматини кўрсатиш фуқароларнинг мурожаатини кутмасдан, хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг ўз ташаббуси билан амалга оширилиши тушунилади.

@gulobod_tongi_gazetasi
#Биласизми?

Ота-онага яхшилик қилиш фарзанд учун саодатдир

1.  Ота-онасига яхшилик қилиш туфайли фарзанднинг бошига тушган кулфатлари аритилади.
2.  Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг гуноҳи кабираларига каффорот бўлади.
3.  Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг ризқи кенг ва умри узун бўлишига сабаб бўлади.
4.  Ота-онанинг дуосини олиш фарзанднинг дунё ва охирати обод бўлишига сабаб бўлади.
5.  Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг қилган амаллари қабул бўлишига ва  гуноҳлари кечирилиб жаннатга киришига сабаб бўлади.

Ота-онага яхшилик қилиш асосан қуйидаги ишларни адо этиш билан бўлади:

1.Ота-онага холис ният билан яхшилик қилиш; Яъни, улар дунёга келишларингизга сабабчи бўлганлари учунгина эмас, балки Аллоҳ таоло буюргани учун яхшилик қилиш.  
2.Ота-онани яхши кўриб улуғлаш;
3. Аллоҳга маъсият бўлмайдиган ўринларда уларга итоат этиш;
4.Ота-онага тавозеъли бўлиш;
5. Ота-она хурсанд бўладиган ишларни қилиш;
6. Ота-онадан олдин овқатланмаслик;
7. Ота-онанинг ҳузурига киришда ҳам, чиқишда ҳам салом бериш;
8. Ота-онанинг олдида овозини баландлатмаслик;
9.  Ота-она учун молини сарфлаш;
10. Ота-она яхши кўрадиган кишиларга ҳам яхшилик қилиш;
11. Сафарга ота-онанинг дуоларини олиб чиқиш;
12. Ота-она шариатга мувофиқ қасам ичган бўлсалар уни адо этиш учун ҳаракат қилиш;
13. Ота-онанинг жаҳллари чиқадиган ишларни қилмаслик;
14. Ота-онани исмлари билан чақирмаслик;
15. Ота-онани камситадиган ишлардан сақланиш;
16. Ота-она вафот этганларидан сўнг ҳам уларнинг ҳақларини сақлаш.

@gulobod_tongi_gazetasi