"Gulobod tongi" gazetasi
1.77K subscribers
5.78K photos
1.39K videos
91 files
2.78K links
"Gulobod tongi" gazetasi tahririyati

Telefon: (99) 122-63-55

Veb-sayt: www.gulobodtongi.uz
Telegram: @gulobod_tongi_gazetasi
Facebook: https://www.facebook.com/gulobodgazeta
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор
Ўзбекистонда 2030 йилгача газ ва "свет" муаммоси тўлиқ ҳал этилади — Энергетика вазирлиги

Энергетика вазирлиги матбуот котиби тарифлар ошгани сабаб, энди кўпроқ маблағ соҳани ривожлантиришга сарфланса, тизимда 2030 йилгача муаммо қолмаслигини маълум қилди.

@gulobod_tongi_gazetasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор
⚡️Қуёшда тўртта чақнаш содир бўлди, яқин кунларда Ерни магнит бўронлари қоплаши мумкин.

@gulobod_tongi_gazetasi
#Тезкор #Ана_холос

Ўзбекистонда бачадон ижараси авж олмоқда

Айрим ўзбек аёллари бачадонини ижарага бермоқда. Ўзбекистонлик аёллар, ўз қорнини 20 минг АҚШ долларигача бўлган суммага ижарага бермоқда. Бачадон ижараси замонавий тилда суррогат она деб номланади ва бачадонини ижарага берувчи аёл, ўзи танимаган ғирт бегона эр ва хотинлар учун бола туғиб беради.

Ислом динида таъқиқланган суррогат оналик бугунги кунда кўплаб ривожланган мамлакатларда ҳам таъқиқланган. Масалан, Франция, Германия, Австрия, Норвегия, Швеция, АҚШ суррогат оналик тақиқланган.

👉 @gulobod_tongi_gazetasi
#Тезкор #Ана_холос

⚡️❗️ Шошилинч хабар: Ўзбекистонда картадан картага тез-тез пул ўтказадиган фуқаролар текширилади

Марказий банк ва Солиқ қўмитаси картадан картага шубҳали ўтказмалар бўйича маълумотлар алмашишни бошлаши мумкин: лимит жисмоний шахслар учун йилига 100 миллион сўм, тадбиркорлар учун 500 миллион сўмни ташкил қилиши мумкин.

@gulobod_tongi_gazetasi
#Тезкор

⚡️Актёр Машраб Кимсанов 69 ёшида, узоқ давом этган хасталикдан сўнг бу ёруғ оламни тарк этди.

@gulobod_tongi_gazetasi
#Тезкор
⚡️⚡️Долларнинг расмий курси ошди

Марказий банк 3 майдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 37,83 сўмга қимматлаб, 12 670,05 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курси ҳам ошди.

@gulobod_tongi_gazetasi
#Тезкор
⚡️Ўзбошимчалик билан қурилган уй ва иморатлар аёвсиз бузилади” — Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи

Унинг таъкидлашича, “ер ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этишга қаратилган қонун чиқса, ҳужжат қилиб оламан” деб, ноқонуний қурилиш бошлаганлар хато ўйлайди.

Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз

@gulobod_tongi_gazetasi
#Тезкор

‼️Ерни жуда кучли МАГНИТ БЎРОНИ қоплади

Прогнозларга кўра, 3-май куни К-индексида 7 балли магнит бўрони кузатилмоқда. Қуёшнинг юқори фаоллиги кетма-кет тўртинчи кун давом этмоқда.

@gulobod_tongi_gazetasi
#Диққат #Тезкор

⚡️Johnson & Johnson чақалоқлар упаси рак келтириб чиқариши мумкин

Американинг Johnson & Johnson компанияси болалар упаси таркибида асбест борлиги ва у саратонни келтириб чиқариши мумкинлиги ҳақидаги даъволарни бартараф этиш учун 6,5 миллиард доллар товон тўлайди.

Суд жараёни натижасида даъвогарлар аллақачон компаниядан бир нечта йирик тўловларни олган. Жумладан, компания жамоавий даъво аризаси билан чиққан 22 нафар аёл фойдасига 2 миллиард долларга яқин товон пули тўлаган. Аёллар Johnson’s Baby Powder таркибидаги кансероген асбест тухумдон саратони ривожланишига сабаб бўлганини айтган. Компания бу даъволарни “уйдирма” деб атамоқда.

АҚШнинг 42 та штатида Johnson & Johnson’га қарши тергов бошланган. Бутун дунё бўйлаб компания ишлаб чиқарган болалар упасини сотиш тўхтатилган.

@gulobod_tongi_gazetasi
#Тезкор #Таъзия

⚡️Ўзбекистон халқ бахшиси Чори бахши Умиров 86 ёшда вафот этди

У ярим асрдан зиёд ўзининг овози ва сози билан эл олқишига сазовор бўлган бахши сифатида Шеробод достончилик мактабига мансуб ёш бахшиларга ўз ижодидаги достонларни ўргатиб, устозлик қилиб келмоқда эди
.

@gulobod_tongi_gazetasi
#ТЕЗКОР

❗️Ўзбекистонда 4-Магнитудали зилзила юз берди


Самарқанд вилояти, Ургут туманида 4-магнитудали зилзила содир бўлди

Сезилиш кучи:
Ургут туманида 2-3 балл, 29 км.
Тойлоқ туманида 2 балл, 38 км.
Китоб туманида 2 балл, 38 км.
Булунғур туманида 2 балл, 45 км.
Шахрисабз туманида 2 балл, 47 км.
Самарқанд туманида 2 балл, 51 км.

@gulobod_tongi_gazetasi
#Тезкор
Ўзбекистонда ҳарорат бугун 35 даражагача кўтарилади 🥵

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +12...+14 даража, кундузи +29...+31 даража бўлади.

@gulobod_tongi_gazetasi
#Диққат #Тезкор

⚡️Бу йил "Битирув оқшомлари" ўтказиш тақиқланади

Турли ресторан ва кафелар, хонадонларда «Битирув оқшомлари»ни ўтказиш, босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний давлат аттестасияларини ўтказишда, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш борасида ўқувчи ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан турли хил пул маблағларини йиғиш тақиқланади, - Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги.

@gulobod_tongi_gazetasi
#Тезкор

☄️🍓Қозоғистонда қулупнай «сувтекин» бўлиб кетгани айтилмоқда. Пиёздек шунчаки ахлатга тўкиб ташлашяпти

Бизда ҳам қулупнай нархлари арзонлаши кутилмоқда!


@gulobod_tongi_gazetasi
#Тезкор

Кредит расмийлаштириб бериш эвазига пора олган банкир қўлга тушди

ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тадбирлардан бирида "Ипотека-банк"нинг "Сўғдиёна" банк хизматлари маркази ходими М.Ж. маҳаллий фуқарога 700 млн. сўм миқдорида ипотека кредити расмийлаштириб беришда ёрдам беришини айтиб, эвазига 20 млн. сўм ва 100 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағини олган вақтида ушланди.

👉🏻 Батафсил

@gulobod_tongi_gazetasi
#Тезкор

🦠Коронавирус шу ёзда қайтиши мумкин - ОАВ

ФЛИРТ гуруҳидаги КОВИД-19 штаммлари ҳозирда Ғарб мамлакатларида фаол тарқалмоқда, бу 2024 йилнинг ёзида касалланишнинг кўпайишига олиб келиши мумкин.

ФЛИРТ инфектсиясининг типик белгилари иситма, йўтал, бурун тиқилиши, томоқ оғриғи, таъм ёки ҳидни йўқотишдир.

@gulobod_tongi_gazetasi
#Тезкор

❗️Жентрага шартнома очилибди

Соат 10:15 ҳолатига кўра Лаcетти учун 3 минг 200 та шартнома тузилган эмиш...

Яқинларга юбориб қўямиз


@gulobod_tongi_gazetasi
#Тезкор #Диққат

Айни дамда Ўзбекистонда HUMO карталари ишламаяпти!

💳 Ҳозирда ушбу карталардан тўловларни умуман амалга ошириб бўлмаяпти. Баланс ҳам кўринмаяпти.

Ҳумо карталар тизимида қандайдир ўзгаришлар қилинмоқда шекилли.

Ҳумо пластик карта ишлатадиган яқинларга юбориб қўйинг.

@gulobod_tongi_gazetasi
#ТЕЗКОР

Фуқарони 50 минг АҚШ доллари эвазига АҚШга юборишни ваъда қилган таъмагир қўлга олинди

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида фирибгарларнинг қонунга хилоф ҳаракатларига чек қўйиш, ноқонуний миграциянинг олдини олиш борасида ўтказилаётган тезкор тадбирлардан бирида яна бир “уддабурон” “ҳожатбарор”нинг қилмишлари фош бўлди.
👉🏻 БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@gulobod_tongi_gazetasi
#Тезкор #Хушхабар

⚡️Долларнинг расмий курси март ойидан буён илк марта 12600 сўмдан пасайиши кутилмоқда

Долларнинг расмий курси пасайишда давом этмоқда. Бугун эълон қилинадиган расмий курс 20 сўм атрофида пасайиб март ойидан буён илк марта 12600 сўм ёки ундан пастроққа қийматга тушиши кутилмоқда.

@gulobod_tongi_gazetasi