HADISLAR TOPLAMI
26.9K subscribers
50 photos
267 videos
16 files
204 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_68📙

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Эй Аллоҳнинг Расули!
Пули, моли бор аҳли дунёлар ажрни олиб кетишди. Улар худди биздек намоз ўқишади, рўза тутишади ва ортиқча молларидан садақа қилишади», дейилди.

«Аллоҳ сизларга садақа қиладиган нарсаларни яратиб қўймаганми?
Ҳар бир айтилган тасбеҳ, ҳамдда садақа бордир. Жинсий эҳтиёжингизни қондиришингиз ҳам садақа бордир», дедилар.

«Шаҳватни қондиришида ҳам садақа бўладими?» дейилди.
«Агар шу шаҳватни ҳаром йўл билан қондирса, гуноҳ бўлмасмиди?
Худди шунингдек, агар ҳалол йўл билан қондирса, бунга ажр бўлади», дедилар».

(Имом Бухорий ривояти).

@Hadislar_toplamiii📚
#Ҳадис_68📓

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари

Амр ибн Ҳурайс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ямоқ солинган (ёки тикилган) икки кавушда намоз ўқиганларини кўрганман”.

📝Шарҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам камтар инсон бўлганлар. Буни либос бобида ҳам кўриш мумкин. У зот ямоқ солинган кийим ва пойабзал киярдилар. Ямоқни ўзлари солардилар. Бундан чиқди, мўмин инсон ямоқ кийимда юриши унинг Аллоҳ даргоҳидаги мартабасига таъсир қилмайди. Банда обрўйи унинг либоси билан ўлчанмайди. Акс ҳолда саййидул мурсалин, хотамул анбиё энг сифатли, қимматбаҳо кийимлар киярдилар. Бу ривоятда айтилишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ямоқ солинган кавушда намоз ўқирдилар. Бу Расулуллоҳнинг қавлий ва феълий (яъни, сўз билан айтиб, амал билан кўрсатиб берган) суннатларида собит бўлган. Оёқ кийимда ибодат қилиш учун намоз ўқиладиган жой тупроқ, қумлоқ ёки тошлоқ бўлиши керак. Қолаверса, пойабзал ҳам тоза бўлиши шарт. Аввалги даврларда масжидларга ҳеч нарса солинмасди. Ҳозир эса гиламлар тўшаб қўйилади. Шунинг учун киши масжидни ифлос қилмаслиги, намозхонларга озор етказмаслиги учун оёқ кийимини ташқарида ечиб, масжидга киради.

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_68📒

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизлардан биронтангиз зинҳор бир пой кавушда юрмасин: икковини бирга кийсин ёки ечиб олсин”, деганлар.

📝Шарҳ.

Яъни, бир оёққа пойабзал кийиб, бошқа оёқ яланг ҳолда бўлмасин, дейилмоқда. Ёки иккала оёққа пойабзал кийилади ёки бўлмаса, иккаласи ечиб олинади. Бу қайтариқ ҳикмати нимада, деган саволга қуйидагича жавоб берилган:
1. Чунки, бундай ҳолда юрган одам шайтонга ўхшаб қолади. Юқоридаги ҳадиснинг айрим сийғаларида: “Зеро, шайтон бир пой оёқ кийимда юради”, деган қўшимча бор.
2. Бир оёққа пойабзал кийиб, бошқасига кийилмаса, баданга зулм қилинган бўлади. Инсон ҳатто ўз баданига ҳам адолатли бўлишга буюрилган. Агар бир оёққа кийиб, бошқаси ечилган бўлса, ер қизиган ёки совиган пайтда яланг оёққа зулм қилинади.
3. Бундай юриш киши салобатига путур етказади. Қолаверса, бир пой оёқ кийимда юриш ноқулай, қоқилиб кетишга сабаб бўлиши мумкин. Буни бошқа қайтариқлар мисолида ҳам кўриш мумкин. Жумладан, сочнинг бир қисмини қириб олдириб, бошқа жойини ўсган ҳолда қолдириш. Шунингдек, тананинг бир қисмини сояда, бошқа тарафини офтобда қолдириш. Бу баданга зулмдир. Юқоридаги наҳий ҳам худди шу маънони ифодалайди. Зеро, Аллоҳ адолатга буюради, зулмдан қайтаради. Мазкур ҳадисни бу ерда келтиришдан мақсад Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир пой оёқ кийимда юрмаганликларини баён қилиш. Зеро, у зот бир ишдан қайтарсалар, айтган гапларига биринчи бўлиб ўзлари амал қилганлар.


(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚