HADISLAR TOPLAMI
26.9K subscribers
50 photos
264 videos
16 files
203 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_51📒

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Биздан бир нарсани эшитиб, уни худди эшитганидек қилиб етказган одамни Аллоҳ ёрлақасин, бас баъзи етказилган одам эшитувчидан кўра англовчироқдир», дедилар».
( Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган).


Канални очимиздан ҳам асосий мақсадимиз аввало Аллоҳ ризолиги ва суннатни тиккалаш ҳамда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом ҳадислари оммога йетказиш.
Ботга саволлар бўляпти канализдан малумотларни олиб каналимга адреси билан жойласам бўладими деган биз розимиз бемалол манбасиз фойдалансалар ҳам
бу дин ҳар битта мусулмон инсон Аллоҳ қодир қилганча ҳизмат қилиши шарт бўлган нарса Аллоҳ ҳаммамизга манфаатли илм берсин.
Каналга яқинлариларни ҳам таклиф қилишни унитмайлар ким бир яҳшиликка сабабчи бўлса унга ўша инсонлар қилган яҳшиликча савоб келиб туради дейилган.

Аллоҳ рози бўлсин ҳаммалардан!!!!

C. Admin!!




@Hadislar_toplamiii📘
#Ҳадис_51📕

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.

Асмо бинти Язид розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўйлаклари енги билаклари бўғинигача эди”.

📝 Шарҳ.

Маълумки, таҳоратни бошлашдан олдин икки кафтимизни билагимиз бўғинигача ювамиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўйлаклари енги ана ўша ергача эди. Ундан ошмасди. Бундан чиқди, кўйлакнинг енги узун бўлгани афзал.

Савол: Кўйлак енги нега билак бўғинигача бўлгани яхши?
Жавоб: Чунки чегарадан ўтиб кетса, тез ҳаракатланишга, бирон нарсани ушлашга тўсқинлик қилади. Агар қисқа бўлса, билак иссиқдан ёки совуқдан зарар кўриши мумкин.


(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚