HADISLAR TOPLAMI
27K subscribers
51 photos
265 videos
16 files
206 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_53📔

Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Учта қизи ёки учта синглиси бўлиб, уларга гўзал эҳсонлар қилган одам, албатта жаннатга киради», дедилар».

(Имом Бухорий ривояти).

Акалар учун ҳам хуш~хабар бўлган
ҳадис!!!

@Hadislar_toplamiii
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.

#Ҳадис_53📒

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Усома ибн Зайдга суянган ҳолда чиқдилар. Эгниларида қитрий либос бор эди. Уни тавашшуҳ қилиб олгандилар. У зот (саҳобалар) билан намоз ўқидилар. Абд ибн Ҳумайд деди: “Муҳаммад ибн Фазл: “Яҳё ибн Маийн ёнимга ўтирганида мендан биринчи бўлиб ушбу
ҳадис ҳақида сўради. Мен: “Уни бизга Ҳаммод ибн Салама айтиб берди”, дедим. У: “Китобингда бўлса, (кўрсат)”, деди. Мен китобимни олиб чиқиш учун турдим. Шунда у либосимдан ушлаб қолди. Сўнг: “Уни менга айтиб ёздира қол. Чунки сен билан бошқа учраша олмайман, деб қўрқаман”, деди. Мен унга (ўша ҳадисни) айтиб ёздирдим. Кейин китобимни олиб чиқиб, унга ўқиб бердим”, деди”.

📝Шарҳ.

“Қитрий либос” деганда йўл-йўл чизиқлари бор, яманий бурда (чопон, тўн) кўзда тутилади. Тавашшуҳ либосни елкадан ошириб кийиш ёки елкага ташлаб олишдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам касал бўлганлари учун уйдан масжидга Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳуга суяниб чиқдилар. Яманий чопонни елкаларига ташлаб олгандилар. Ўша ҳолатда қавмга имом бўлиб, улар билан бирга намоз ўқидилар. Ватандошимиз, улуғ муҳаддис Абд ибн Ҳумайд Кеший айтишича, Яҳё ибн Маийн Муҳаммад ибн Фазл олдига ўтириб, унга юқоридаги
ҳадис ҳақида савол берди. Муҳаммад ибн Фазл бу ҳадисни унга Ҳаммод ибн Салама айтиб берганини билдирди. Муҳаммад ҳадисни ёддан айтиб бермоқчи эди, бироқ Яҳё китобга қараб айтишни сўради, “Агар бу ҳадисни ёзган бўлсанг, уни менга кўрсат”, деди. Ибн Фазл талабга биноан ҳадис ёзилган саҳифани олиб чиқиш учун ўрнидан турганида Яҳё унинг кийимидан ушлаб қолди. Илмга ўта ҳарислигидан, вақтни йўқотмаслик мақсадида ёки ҳадисни эшитишига бирон монеълик туғилишидан қўрққани учун: “Уни менга ёддан айтиб тура қол, ёзиб оламан. Чунки сени бошқа кўрмайман, деган хавотирдаман”, деди. Шунда Муҳаммад ибн Фазл ҳадисни ёддан айтиб турди, Яҳё ибн Маийн ёзиб олди. Шундан сўнг Муҳаммад ҳадис ёзилган саҳифани олиб чиқиб, Яҳёга яна бир марта ўқиб берди. Бу ривоятда солиҳ салафлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларига нақадар эътиборли бўлганларини, бу йўлда ҳар бир сонияни ғанимат билганларини кўриш мумкин.
Бизни эса ҳадисларни ўқишга ҳам вақтимиз йўқ.

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚