HADISLAR TOPLAMI
27K subscribers
51 photos
265 videos
16 files
205 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_54📓

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
Аёлларга яхши (муомалада) бўлишга васият қи­ламан. Чунки аёл эгри қовурғадан яратилган. Қо­вурға­нинг энг эгри жойи юқорисидир. Агар ўша эгри ерини тўғрилайман десангиз, синдириб қўясиз. Агар шу ҳолида қўйсангиз, эгрилигича қолади. Шундай экан, аёлларга яхши (муомалада) бўлишга васият қи­ламан.
(Бухорий ва Муслим ривояти).

@Hadislar_toplamiii
#Ҳадис_54📙

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун киядиган либослари ичида энг севимлиси ҳибара эди”.


📝 Шарҳ.


Ҳибара – пахтадан ёки зиғирпоядан тайёрланадиган йўл-йўл устки кийим. Чизиқлари ранги, одатда, қизил, кўк ёки яшил бўлади.
Имом Қуртубийга кўра, безатилгани учун бу либос “ҳибара” деб аталган.
Довудий айтади: “Ҳибаранинг ранги яшил. Чунки у жаннат аҳли либосидир”. Ҳибара яманликлар наздида энг шарафли либос саналган.
Муновий бундай деган: “Юмшоқлиги, чиройли тўқилгани, пишиқ ишлангани, муборак таналарига мувофиқлиги сабаб ҳибара у зот учун энг севимли либос ҳисобланган. Чунки ҳибара ниҳоятда майин бўлган. Дағал (либос) у зотга азият етказган.
Савол:
Боб аввалида келган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун энг севимли либос кўйлак экани айтилганди. Бу ерда эса у зот ҳибарани яхши кўрганлари зикр этилмоқда. Буни қандай тушуниш керак?
Жавоб:
Ушбу ҳадислар орасидаги зоҳирий қарама-қаршилик сабабини уламолар қуйидагича тушунтиришган:
1. Кўйлак тикилиш (сифат) жиҳатидан, ҳибара эса ранг жиҳатидан севимли бўлган.
2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёллари орасида бўлганларида кўйлак, саҳобалари орасида эса ҳибара у зот учун маҳбуб либос эди.


(Имом Термизий ривояти)
Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚