HADISLAR TOPLAMI
26.9K subscribers
50 photos
264 videos
16 files
203 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_57📗


Abdulloh ibn Zam'adan rivoyat qilinadi:
Rosuli akramning shunday deganlarini eshitdim, u zot yel chiqargan kishi ustidan odamlarning kulishlarini qoralab, pand-nasihat qilardilar: "Nega sizlardan har biringiz o'zi qiladigan ishdan kuladi?!"
(Muttafaqun alayx).

@Hadislar_toplamiii


Hadisdan hulosa masxara qilmaslik!!!
#Ҳадис_57📔

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.

Абу Римса розияллоҳу анҳу айтади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрдим. Эгниларида яшил рангдаги икки бурда бор эди.

📝Шарҳ.

Бурда – йўл-йўл устки кийим, чопон, тўн.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам кийган бурда ранги тўқ яшил бўлмаган, балки либос яшил бўлиб, бошқа рангдаги чизиқлари бор эди. Агар тоза яшил бўлганида “бурда” дейилмасди. Зеро, бурдалар йўл-йўл чизиқли бўлади.

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.

#Ҳадис_57📙



Ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Сизлар ўзингизга оқ либосни лозим тутинг. Уни тирикларингиз кийсин, у билан ўликларингизни кафанланг. Зеро, у энг яхши либосларингиздандир”.

📝Шарҳ.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом бу ҳадисда умматларини оқ либос кийишга тарғиб этмоқдалар. Чунки оқ либос бошқа рангдаги кийимлардан афзал. Шунинг учун ҳам мусулмон одам тириклигида оқ либос кийиши мақтовга лойиқ иш саналади. Вафот этганида оқ кафанлик билан кафанланади. Зотан, оқ ранг эзгулик аломатидир. Оқ либос кийиш суннат, бироқ жума куни, байрамларда, масжидга ёки зикр мажлисларига кетаётганда, фаришталар билан учрашилиши кутиладиган бошқа ўринларда оқ кийиш афзал.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Зеро, у энг яхши либосларингиздандир” дейиш билан бизни оқ либос кийишга чақирмоқдалар. Бундан чиқди, ўзлари ҳам оқ кийимни яхши кўрганлар, оқ рангдаги либос кийганлар. “Саҳиҳайн”да164 ривоят қилинишича, Абу Зар розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига борганида у зот эгниларида оқ либос бор эди. Шунинг учун ҳам мусанниф Абу Исо Термизий раҳматуллоҳи алайҳ ушбу ҳадисни Пайғамбаримиз алайҳиссалом кийинишлари ҳақидаги бобда келтирган. Зеро,
ҳадис сиёқидан у зот оқ либос кийганлари англашилади. Нима учун айнан оқ рангли кийим афзаллиги қуйидаги ривоятда айтилади.

Кейинги ҳадисда Ин ша Аллоҳ.

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚