HADISLAR TOPLAMI
25.5K subscribers
51 photos
265 videos
16 files
203 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_63📗


Абу Умома رضي الله عنهдан ривоят қилинган ҳадисда; Росулуллоҳ ﷺ шундай дедилар:

"Кимда ким ётоғига таҳоратли ҳолатда кириб уйқу келгунича Аллоҳни зикр қилса тунни қайси соатида бўлса ҳам туриб Аллоҳдан дунё ва оҳират яхшиликларидан бир нарса сўраса, Аллоҳ албатта унга сўраган нарсасини беради.

(Термизий, Даъват 100/3525)



@Hadislar_toplamiii📘
#Ҳадис_63📓

#Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.

Бу бобда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни маҳсилари ҳақида сўз юритилади.
(2 та
ҳадис бор)


Ибн Бурайда отасидан ривоят қилишича, Нажоший Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга иккита қора рангли, одми маҳси ҳадя қилганида у зот ҳалиги маҳсини ўша заҳоти кийганлар. Сўнг таҳорат қилганлар ва унга масҳ тортганлар.


📝Шарҳ.


“Нажоший” Ҳабашистон подшоҳлари номи бўлиб, ривоятда кўзда тутилган Нажошийнинг исми Асҳама ибн Баҳр Нажошийдир. Нажоший аввал насроний динида бўлган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида Исломни қабул қилган бўлса ҳам, у зот ҳузурларига келмаган. Нажоший Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу бошчилигида Ҳабашистонга ҳижрат қилиб борган бир гуруҳ мусулмонларга ёрдам кўрсатган: уларни қўллаб-қувватлаган, ҳимоясига олган, бошпана берган. Нажоший вафот этганида Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалар билан унга ғойибона жаноза намози ўқиганлар. Ҳабашистон ҳукмдори Нажоший Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга бир жуфт оддий, қора рангли, устида туки, нақшлари, безаклари йўқ маҳси совға қилганида у зот мамнуният билан қабул қилиб, уни кийиб юрганлар, таҳорат қилаётганда унга масҳ тортганлар. Шу ўринда бир масалани айтиб ўтамиз: Маҳсига масҳ тортиш ҳақидаги ҳадислар мутавотир даражасига етган. Чунки бу ҳақида саксон нафар саҳобадан
ҳадис ривоят қилинган. Ҳанафий мазҳабининг айрим уламолари: “Маҳсига масҳ тортишни инкор этиш куфр бўлиб қолишидан қўрқаман”, деб айтган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадяни қабул қилиб олишлари билан уни кийганлари хурсанд бўлганларини билдиради, шунингдек, совға берган одам қалбига сурур бағишлайди. Ибн Арабий ва Зайниддин Ироқий таъкидлашича, Нажоший ўша маҳсини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга Ислом динига кирмасдан олдин тортиқ этган. Бундан чиқди, аҳли китоблардан совға олиш жоиз.

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚