HADISLAR TOPLAMI
27K subscribers
51 photos
265 videos
16 files
205 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_67📓

Nabiy sallollohu alayhi vassallam dedilar:
Yasamalikni, nafratni qo'zg'aydigan zo'rma-zo'rakilikni qoralab, aytdilar: "Men va ummatimning taqvolilari takallufdan holidir". Yana aytdilar : "Menda eng ko'p nafrat uyg'otadiganlaringiz va men bilan hamsuhbat bo'lishdan eng uzoqlaringiz - vaysaqi, ezma, safsatabozlaringizdir"
(Imom Ahmad rivoyati).


@Hadislar_toplamiii
#Ҳадис_67📕

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни.машойиҳлари


Ривоят қилинишича, Убайд ибн Журайж Ибн Умар розияллоҳу анҳудан: “Сиз туки йўқ кавуш кияётганингизни кўрдим?” деди. Шунда у: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам устида туки йўқ кавушлар кийганларини, унда таҳорат олганларини кўрганман. Шунинг учун мен ҳам (шундай пойабзал) кийишни яхши кўраман”, деб жавоб берди.

📝 Шарҳ.

Асри саодатда турли ҳайвонлар терисидан пойабзал тайёрланарди. Айрим терилар устида тўлиқ, айримларида бир оз туклар қоларди. Баъзида тери мукаммал ошланиб, устидаги тук буткул кетказиларди. Мана шундай теридан қилинган пойабзал “устида туки йўқ (сибтий) оёқ кийим” деб аталарди. Ибн Журайж бу саволни беришидан мақсад Ибн Умар нега айнан туксиз кавуш кийганини билиш эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам туксиз теридан қилинган пойабзал киярдилар, таҳорат қилганда – оёқ кийимни таҳоратли ҳолда кийганлари учун – уни ечиб ўтирмасдан маҳси устига масҳ тортардилар. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо суннатга эргашиш ниятида туксиз оёқ кийим киярди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам устида туки йўқ пойабзал кийганларини кўрганди.Замони рисолатда мусулмонлар зийнатга, дабдабага аҳамият беришмасди. Кўп вақтларини дин ва охират ишларига сарфлашарди. Шунинг учун чарм ошлаганда туки кетгани-кетмаганига унчалик эътибор қаратишмасди. Шунинг учун Убайд ибн Журайжнинг кўзига Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг туки буткул тозаланган чармдан кавуш кийгани ажиб кўринди. Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам туки йўқ чарм кавуш кийишлари эса бунинг жоизлигини билдириш учун бўлган.

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚