HADISLAR TOPLAMI
27K subscribers
51 photos
265 videos
16 files
205 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_69📘

Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ҳасаддан четланинглар. Чунки олов ўтин ёки ўт-хашакларни еганидек, ҳасад ҳам яхши амалларни еб битиради»

Абу Довуд ривояти
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)

@Hadislar_toplamiii📚
#Ҳадис_69📔

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам (киши) чап қўли билан (таом) ейишидан ёки бир пой оёқ кийимда юришидан қайтарганлар.

📝Шарҳ.

Мусулмон банда – эркак бўлсин, аёл бўлсин – таомни чап қўлда емайди, ичимликни чап қўлда ичмайди. Овқатни ҳам, ичимликни ҳам ўнг қўлда истеъмол қилади. Шунингдек, мўмин киши бир оёғига пойабзал кийиб, иккинчисини яланг ҳолда қолдирмайди. Иккаласига оёқ кийим кияди ёки бутунлай ялангоёқ бўлиб олади.

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚