HADISLAR TOPLAMI
26.9K subscribers
50 photos
266 videos
16 files
203 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_71📕


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан дан ривоят қилинади.
Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

Аллоҳ Таоло айтади: "Агар Мен мўмин бандамни синовга дучор қилсам ва у ташриф буюрганларга (дардларидан) шикоят қилмаса, унда Мен уни бу касалликдан даволайман, сўнг унинг танасини яхши тана билан, қонини яхши қон билан алмаштираман. Гуноҳдан поклангандан сўнг, у ўз амалларини тиклайди (тоза саҳифадан)."

(Ҳоким 3/375, Байҳақий 3/375 ривояти).

@Hadislar_toplamiii📚
#Ҳадис_71📘

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.

Оиша розияллоҳу анҳо ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам пойабзал кийиш, соч тараш, таҳорат қилишни имкон қадар ўнг томондан бошлашни яхши кўрардилар”.

Шарҳ.

“Имкон қадар” дейилишидан имкони топилмаса ёки зарурат юзасидан чап томондан бошлашнинг ҳечқиси йўқлиги билинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам барча ишларни ўнг томондан бошлардилар. Ривоятда айтилганидек, таҳоратда ҳам аввал ўнг аъзоларини ювардилар. Бу динимизнинг умумий қоидаси. Барча пок амаллар ўнг томондан бошланади. Мисол учун либос кийиш, масжидга кириш, мисвок ишлатиш, сурма қўйиш, тирноқ олиш, мўйлаб қисқартириш, соч тараш, соч олдириш, намозда икки тарафга салом бериш, ҳожатхонадан чиқиш, ейиш-ичиш, саломлашиш каби амалларни ўнг томондан бошлаш мустаҳабдир.

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚