HADISLAR TOPLAMI
26.9K subscribers
50 photos
267 videos
16 files
204 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_72📒

Абу Барза розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади;
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
«Қиёмат куни банда умрини нима билан ўтказгани ҳақида, илмини нимага ишлатгани ҳақида, молини қаердан топиб, қаерга сарф қилгани тўғрисида ва жисмини қайси ишларда қаритгани ҳақида сўралмагунча унинг қадами силжимайди»

(Термизий ривояти, Саҳиҳут-тарғиб: 122).


@Hadislar_toplamiii📚
#Ҳадис_72📒

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кавушларида икки тасма бўларди. Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумоларда ҳам (шундай эди). Илк бор битта ип боғлаган зот Усмон розияллоҳу анҳудир”.

📝Шарҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам оёқ кийимларининг ҳар бирида икки тасма бор эди. Абу Бакр Сиддиқ ва Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳумо пойабзали ҳам шундай бўлган. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу илк бор битта ип боғлаган. Бундан чиқди, пойабзалнинг ҳар бирига иккитадан тасма қилиш ибодат эмас, одат саналади. Акс ҳолда Усмон розияллоҳу анҳу бу ишда Пайғамбаримиз алайҳиссаломга хилоф қилмасди. Усмон ибн Аффон оёқ кийимига битта тасма қилиш макруҳ эмаслигини билдириш учун ҳам шундай йўл тутган, десак, хато бўлмайди. Валлоҳу аълам.

(Оёқ кийимлари ҳақида оҳиргиси)

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_72📘

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам узуклари кумушдан бўлиб, кўзи ҳабаший эди”.

📝 Шарҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таққан узуклари кумушдан эди. Бундан чиқди, мусулмон эркак кумушдан узук тақиши мумкин. Темир ва мис каби моддалардан узук қилинмайди. Тилла узук мусулмон эркакларга жоиз эмас. Пайғамбаримиз алайҳиссалом узуклари кўзи – нақш солинадиган жойи ҳабаший эди. Яъни, унга Ҳабашистондан келтирилган тош қўйилган ёки ҳабаший услубда безатилган.

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚