HADISLAR TOPLAMI
26.8K subscribers
50 photos
264 videos
16 files
202 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_74📓


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: 
“Қиёмат кунида умматим таҳорат изларидан қолган оқ ҳалқачалар-у оппоқ қашқалар билан чақириладилар. Бас, сизлардан кимки ўз оппоқлигини узайтиришга қодир бўлса, ўшани амалга оширсин!”

(Муттафақун алайҳи).

@Hadislar_toplamiii📚
#Ҳадис_74📓

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам узуклари кумушдан, кўзи ҳам ундан эди”.

📝Шарҳ.

Юқоридаги ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам узуклари кўзи ҳабаший эди, деб келтирилганди. Бу ерда эса кумушдан, дейилмоқда. Буни қандай тушунамиз? Бунинг сабаби ҳақида икки хил қавл айтилган:
1. Ўша узук сифати, нақш солиниши ҳабаший услубда эди.
2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бир қанча узуклари бўлиб, бирининг кўзи ҳабаший, бошқасиники кумушдан бўлган.
Уламолар айтишича, узукнинг кўзи бошқа маъданлардан эмас, ўзидан, яъни кумушдан бўлгани маъқул.

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚