HADISLAR TOPLAMI
26.8K subscribers
50 photos
264 videos
16 files
202 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_76📘

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар:
«Аллоҳ таоло қодир бўла туриб, ғазабини ютган кишини қиёмат куни барча халойиқнинг кўз ўнгида чақиради ва хохлаганича хурулайн танлаши учун изн беради».
(Имом Термизий: 3/ 2022)


@Hadislar_toplamiii📚
#Ҳадис_76📗

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ажамларга хат ёзмоқчи бўлганларида у зотга: “Ажамлар фақат муҳри бор мактубларни қабул қилишади”, дейилди. Шунда бир узук ясаттирдилар. Мен ҳозир ўша узукнинг кафтларидаги оқини кўриб тургандекман”.

📝 Шарҳ.

Бу ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам нима учун узук таққанлари сабаби келтирилмоқда. Ҳижрий 6-йил охирларида Пайғамбаримиз алайҳиссалом Ҳудайбиядан қайтганлар. Турли давлат подшоҳларини Исломга чақириб мактуб ёзмоқчи бўлганларида у зотга: “Ажам (яъни, араб бўлмаган халқлар) подшоҳлари ва раҳбарлари фақат муҳр қўйилган мактубларни қабул қилишади”, дейишди. Шунда Расули акрам алайҳиссалом узук ясаттирганлар. Мактубга муҳр босиш унда ёзилган нарса муҳимлигини, ишончли эканини, мактуб йўлловчи ва уни қабул қилувчи ҳурмат-эътиборга лойиқлигини билдиради. Агар мактуб сўнггида муҳр бўлмаса, бу шубҳа-гумонга олиб боради, мактубда тилга олинган масалага ҳурматсизлик билан ёндашилганини англатади. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу: “Мен ҳозир ўша узукнинг кафтларидаги оқини кўриб тургандекман” дейишидан мазкур узук кумушдан бўлганини, у жуда мукаммал қилиб ишланганини, ривоятни айтаётганида Анас ибн Молик кўз ўнгида саодат асри гавдаланганини билиб оламиз.


(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚