HADISLAR TOPLAMI
26.8K subscribers
50 photos
264 videos
16 files
204 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_1133📘

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қай бир одам бир мусулмон кишини уни беҳурмат қилинаѐтган ва обрўси тўкилаѐтган жойда ҳимоясиз қолдирса, Аллоҳ ҳам уни У Зотнинг ҳимоясини истаб турган жойда ҳимоясиз қолдиради. Қай бир одам бир мусулмон кишини уни беҳурмат қилинаѐтган ва обрўси тўкилаѐтган жойда ҳимоя қилса, Аллоҳ ҳам уни У Зотнинг ҳимоясини истаб турган жойда ҳимоя қилади», дедилар».

(Абу Довуд ривоят қилган).

📝Шарҳ:

🔶Бинобарин, мусулмон киши ўз биродарини ҳеч ҳам беобрў ва беҳурмат қилинишига йўл қўймасин. Ўшандоқ ҳолат пайдо бўлса, дарҳол уни ҳимоя қилсин.

🔷 Ана шундагина у қиѐмат куни Аллоҳ таолонинг ҳимоясидан баҳраманд бўлади.

Фаластиндаги мазлум биродарларимизни химоясиз ташлаб койяпмиз холимиз не кечаркин

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_1133📘

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жаннатда ичларидан ташлари ва ташларидан ичлари кўринадиган болахоналар бор», дедилар. Шунда бир аъробий ўрнидан туриб:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Улар кимларга?» деди.
«Каломни ширин қилган, таомни едирган, рўзани давом эттирган ва кечаси одамлар ухлаганда Аллоҳ учун намоз ўқиганларга», дедилар».


(Термизий, Аҳмад ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган).

Шарҳ

Жаннатдаги ичларидан ташлари ва ташларидан ичлари кўринадиган болахоналардан жой олмоқчи бўлганлар ҳусни хулкди бўлиб, каломни ширин қилсинлар, таомни едирсинлар, рўзани давом эттирсинлар ва кечаси одамлар ухлаганда Аллоҳ учун намоз ўқисинлар.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚