HADISLAR TOPLAMI
27K subscribers
49 photos
262 videos
16 files
203 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_1134📒

Абу Саъид ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинади:
«Уларнинг иккилари Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ким «Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» деса, Роббиси уни тасдиқлаб, «Лаа илаҳа илла ана ва ана акбару», дейди.
Агар «Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу» деса, «Лаа илаҳа илла ана ваҳдии», дейди.
Агар «Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу» деса,
«Лаа илаҳа илла ана, ваҳдии ва лаа шарийка лии», дейди.
Агар «Лаа илаҳа иллаллоҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду» деса, «Лаа илаҳа илла ана, лиял мулку ва лиял ҳамду», дейди. «Лаа илаҳа иллаллоҳу, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи» деса, «Лаа илаҳа илла ана ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа бии» дейди», дедилар. Ким шуларни беморлигида айтса-ю, сўнгра вафот этса, уни олов емайди», дер эдилар», деб шоҳидлик бердилар».

(Имом Термизий ривоят қилган).

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_1134📘

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Уч нарса борки, улар кимда бўлса, Иймон ҳаловатини
топади; Аллоҳ ва Унинг Расули унинг учун икковларидан
ўзга ҳамма нарсадан маҳбуб бўлмоқлари, бир кишига
фақат Аллоҳ учунгина муҳаббат қилмоғи ва куфрга
қайтишни худди оловга ташланишни ѐмон кўргандек ѐмон
кўриши», дедилар».


(Бешовларидан Абу Довуд ривоят қилмаган.)

📝Шарҳ:

Бу ҳадиси шарифни ҳам олдинги икки
ҳадиснинг ровийи ҳазрати Анас ибн Молик розияллоҳу
анҳу ривоят қилмоқдалар.
📌Ушбу ҳадисда Исломнинг энг
асл тушунчаларидан бири, комил иймон ҳаловатини қайси
йўл билан топиш мумкин экани баѐн қилинмоқда.
📌Чунки иймон ҳаловатини топиш оддий ҳол эмас.
📌«Ҳаловат» сўзи,
«ҳолва»дан олинган бўлиб, «ширинлик» маъносини
англатади.
📌Асли моддий маънода ишлатиладиган бу сўз буерда истиора ила маънавий маънода келмоқда.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_1134📘

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам юзга уришдан ва унга тамға босишдан наҳйи қилдилар».

(Имом Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.

Шарҳ

Чунки, юз ҳар бир жонзотнинг энг азиз ва мўътабар, гўзаллиги жамланган аъзосидир.
📌Шунинг учун ҳам ўшандоқ мўътабар аъзони азобга қўйиш бошқа жойларникидан кўра оғир олинади.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚