HADISLAR TOPLAMI
26.9K subscribers
50 photos
265 videos
16 files
204 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_1135📙

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Одамлар ичида икки нарса бор. Ана ўша икки нарсада куфр бор. Насабга таъна қилиш ва ўликка 
айтиб йиғлаш»,
дедилар».

(Муслим ривоят қилган.)

📝Шарҳ:

🔸Одамларни насабига таъна қилиш, уларни ҳаромдан бўлган деган маънода гап тарқатиш сўкишнинг  энг даҳшатли кўринишларидан биридир.

🔹Бу иш куфрдир. 

Бу нарсадан сақланмоқ керак.


@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_1135📘

Абу Зуръа розияллоҳу анҳу айтади:
«Абу Ҳурайра билан Марвоннинг ҳовлисига кирдим. Бас, у ўша ерда суратларни кўрди ва: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Аллоҳ азза ва жалла, Мен яратган нарсага ўхшаш нарса яратишга урингандан ҳам золимроқ кимса борми?!
Қани, бир заррани яратиб кўрсинлар-чи! Қани, бир дона буғдойни яратиб кўрсинлар-чи!
Қани, бир дона арпани яратиб кўрсинлар-чи! дейди», деганларини эшитганман», деди.


(Икки шайх ривоят қилганлар).

Шарҳ

📌Ушбу икки ривоятдан сурат солувчиларнинг иши нақадар ёмон олиниши кўриниб турибди.
📌 Уларнинг иши Аллоҳнинг яратувчилик сифатига шериклик қилишга ҳаракат деб баҳоланмоқда.
📌 Бу маъно айниқса ўша пайтларда ўта бўрттирилган.
📌 Чунки у вақтларда сурат солиш фақат сохта худолар суратини солишдан иборат бўлган.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚