HADISLAR TOPLAMI
26.8K subscribers
50 photos
264 videos
16 files
203 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_1136📔

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон соҳибингиз ўлса, уни тек қўйинг. Унинг ҳақида ѐмон сўз айтманг», дедилар».

(Абу Довуд ривоят қилган )

📝Шарҳ:

🔹Вафот этиб кетган одамни сўкиш тирик одамни сўкишдан кўра
оғирроқдир.


🔸Бу иш ҳам ўликни, ҳам унинг 
тирик қолган яқинларини хафа қиладиган ѐмон ишдир. 

🔹Шунинг учун вафот этиб кетганларни сўкиш, улар ҳақида 
ноўрин гаплар
айтиш мумкин эмас.

🔸Инсон ўзининг барча тасарруфотлари, ишлари, гап-
сўзларини идора қила билиши, яхши сўзларни айтиб, яхши  амалларни қилиб, ѐмон сўз ва амаллардан қайтиши лозим. 

🔹Исломда нафақат одамни, балки ҳайвонларни сўкиш ҳам ман қилингандир.Ёш болаларимизни шу рухда тарбиялаб боришимиз керак.

Катталар эса, бу борада уларга ўрнак бўлишлари зарур.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_1136📘

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У киши хушбўй нарсани қайтармас эди ва Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хушбўй нарсани қайтармас эдилар, деган даъвони қилар эди».

(Бешовлари ривоят қилганлар).

Бошқа бир ривоятда: «Кимга хушбўй нарса тақдим қилинса, рад қилмасин, чунки унинг ҳиди хушбўйдир ва вазни енгилдир», дейилган.

(Термизийнинг ривоятида): «Уч нарса қайтарилмас: болишлар, хушбўй нарса ва сут», дейилган).

Шарҳ

📌 Хушбўйликнинг соф инсон табиати учун маҳбублиги матлуб.
📌Ҳамма жойда, ҳамма вақтда хушбўйлик бўлишига нима етсин.
📌 Исломда бу нарсага эътибор берилиши қанчалик экани ушбу ривоятнинг ўзидан ҳам яққол кўриниб турибди.
📌Бунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларига хушбўй нарса тақдим қилинганда ҳеч ҳам қайтармай қабул қилиб олганлари ва саҳобаи киромлар ҳам ушбу яхши одатга эргашганлари ҳамда қолган барча мусулмонлар ҳам бунга эргашмоқликлари лозимлиги таъкидланмоқда.
📌 Охирги ривоятда хушбўй нарсага болиш ва сут ҳам қўшилмоқда.
📌Худди шу ривоятларда айтилган нарсалар мусулмонларнинг ўзаро алоқалари маданиятига мустаҳкам ўрнашган нарсалар бўлиб қолган.
📌Мазкур нарсалар ҳадя қилинса, рад қилинмайди.
📌 Мабодо, баъзи кишилар унутибми, билмасданми рад қиладиган бўлсалар, суннатда бу нарса рад қилинмаслиги айтилган, деб эслатма берилади.
Қаранг, қандоқ ҳам гўзал.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚