HADISLAR TOPLAMI
26.8K subscribers
50 photos
264 videos
16 files
203 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_1137📔

Собит ибн Заҳҳок розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Исломдан бошқа миллат ила қасам ичса, у
ўшандоқдир
. Одам боласига ўзи молик бўлмаган нарсада назр йўқ. Ким бу дунѐда ўзини бир нарса ила
қатл қилса, қиѐмат куни ўша нарса билан азобланади. Ким бир
мўминни лаънатласа, бу уни қатл қилган кабидир.
Ким бир мўминни кофирликда айбласа, бу уни қатл қилган кабидир», дедилар».

(Бешовлари ривоят қилишган )

📝Шарҳ:

🔹Мўмин кишини лаънатлаш уни Аллоҳ таолонинг раҳматидан узоқда бўлишини тилашдир.

🔸Мўмин киши учун Аллоҳ таолонинг раҳматидан узоқда бўлиш ўлим билан баробар.

Шунинг учун ҳеч қачон мўмин
кишини лаънатлаб бўлмайди.


@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_1137📘

Aбу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон аёл киши атир сепиб, унинг ҳидини билдириш учун бир қавмнинг олдидан ўтса, у бундоқбундоқдир, деб қаттиқ гап айтдилар».

(Сунан эгалари ривоят қилган).

Шарҳ

📌Бошқа бир ривоятда, ул аёл зониядир, дейилган.
📌Чунки, хушбўй нарса ила қасддан бегона эркакларнинг эътиборини ўзига жалб қиладиган, улар кўнгилларининг суст кетишига сабаб бўладиган аёл яхши аёл бўла олмайди.
📌 Бу нарсага аёл-қизларимиз, алоҳида эътибор бермоқлари лозим.
📌Исломда аёл кишининг ўткир ҳидли хушбўй нарсаларни ўзига суртиб олиб бегона эркакларнинг шаҳватини қўзитишлари ўта маданиятсизлик ҳисобланади.
Маданиятли муслима бундай вазиятда ҳиди кучсиз хушбўйларини ишлатади.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚