HADISLAR TOPLAMI
27K subscribers
49 photos
262 videos
16 files
203 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_1138📘

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким балога учраган кишини кўрганда «ал-Ҳамду лиллаҳиллазии афонии миммаа ибталака ва фаззалании ала касийрин мимман холақа тафзийлан» деса, унга ўша бало етмайди», дедилар».

(Имом Термизий ривоят қилган).

📝Шарҳ:

Дуонинг маъноси:
«Сени мубтало қилган нарсасидан менга офият берган ва мени Ўзи халқ қилганларнинг кўпидан афзал қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин».


🔶Бирор балога, мусибатга учраган шахсни кўрган одам ушбу дуони ўқиб қўйса, ўзини ўшандоқ балога учрашидан Аллоҳ таоло саклайди.

🔷Мисол учун, Аллоҳ таоло сакласину, бирор йўл ҳодисасига учраганни кўрганда ва шунга ўхшаш ҳолатларни кўрганда ушбу дуони ўқиб қўймоқ керак.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_1138📘

Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Уч тоифага фаришта яқин келмайди: кофирнинг ўлигига, халуқ суртиб олган ва таҳорат қилмаган жунубга», дедилар».


(Абу Довуд ривоят қилган).

Шарҳ

📌 «Халуқ»–заъфарон қўшиб тайёрланган хушбўй.
📌Бу аёлларга хос хушбўй бўлгани учун эркакларнинг суртиши маъқул эмас.
📌Демак, хушбўй ишлатиш маданиятида эркак киши эркакларга хосини, аёл киши аёлларга хосини ишлатишига алоҳида эътибор бериш керак экан.
Шунингдек, жунуб бўлган шахс тезда ғусл қилиб покланиб олиш пайидан
бўлмоғи лозим экан.


@HADISLAR_TOPLAMIII📚