HADISLAR TOPLAMI
26.9K subscribers
50 photos
264 videos
16 files
204 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_32📙

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким менга бир маротаба саловат айтса, Аллоҳ унга ўн маротаба саловат айтади ва ундан ўнта ҳатони ўчиради.»
(Имом Бухорий)

@Hadislar_toplamiii
#Ҳадис_32📓

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.


Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сочларини тез-тез ёғлар, соқолларини дам-бадам тарар эдилар. Кўпинча (муборак бошларига бир парча) латта қўйиб олардилар. Ҳатто ўша латта ёғчининг кийимига ўхшаб қоларди.

Шарҳ.

Бу ривоятга кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам соч парваришлашда кўп ёғ ишлатардилар, соқолларини тез-тез тарардилар (Доимий эмас, вақти-вақти билан). Саллага ёғ ўтиб кетмаслиги учун бошларига латта қўйиб олардилар. Ёғни кўп ишлатганларидан ҳалиги мато (ёки у зотнинг кийимлари доғ бўлиб,) ёғ сотадиган кишининг либосига ўхшаб қоларди. Лекин Ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳ айтишича, бу ҳадисда ғаробат (ғалатилик) ва накорат (ётлик, бегоналик) бор. Чунки, Абу Довуд “Сунан”да Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилишича, бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалар олдига келдилар. Сочлари тўзиб ётган бир кишини кўриб, “Бу (одам) сочини тартибга келтирадиган нарса топа олмайдими?!” дедилар. Кейин кийимлари кир бошқа кишини кўриб, “Бу (одам) либосини ювадиган нарса топа олмайдими?!” деб айтдилар.

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚