HADISLAR TOPLAMI
26.9K subscribers
50 photos
264 videos
16 files
204 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_35📗

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: "Билиб қўйинглар, дунё ҳам, унинг ичидаги нарсалар ҳам лаънатлангандир.
Аллоҳнинг зикри ва унинг ортидан келадиган нарсалар, олим ва илм олувчи бундан мустаснодир" , деганларини эшитдим.

(Термизий ривояти, санади ҳасан.)

@Hadislar_toplamiii
#Ҳадис_35📓

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларидан бўлган бир киши айтади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам сочларини аҳён-аҳёнда тарардилар”.

Шарҳ.

Демак, Пайғамбаримиз алайҳиссалом сочни доимий парваришламас, лекин бутунлай ташлаб ҳам қўймас эдилар. Мусулмон киши қачон сочни тарашга, ювишга зарурат бўлса, ўшанда сочини парваришлайди. Унча лозим бўлмаганда вақтини, пулини беҳуда кетказмайди.

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_35📔

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.

Қатодадан ривоят қилинади: “Мен Анас ибн Моликдан: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (соч-соқолларини) бўяганмилар?” деб сўрадим. Шунда у: “(Соч-соқол бўяшга) етмагандилар. Фақат икки чаккаларида озроқ (оқ туклар) бор эди”, деб жавоб берди. Лекин Абу Бакр ҳина ва катам билан бўярди.


Шарҳ.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳуга кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам соч-соқолларида оқ туклар камлигидан бўяшгача бормаган. У зотнинг икки чаккаларида озгина оқ толалар бор эди. Бошқа ривоятларда айтилишича, Расули акрам алайҳиссаломнинг учта жойларида: пастки лаблари билан ияклари ўртасида ўсадиган майда тукларида, икки чаккаларида ва бошларида озроқ оқ туклари бўлган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг энг яқин дўстлари, содиқ саҳобалари Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу соч-соқолини ҳина ва катам билан бўярди.
Ҳина билан катам – соч-соқол бўяшда ишлатиладиган ўсимлик. Ҳина оқ тукни қизилга, катам эса қорага ўзгартиради. Агар иккаласи қўшиб бўялса, мўй қора-қизғиш рангга киради. Шунда тўқ қизил ҳам, тим қора ҳам бўлиб қолмайди. Бу ҳадисда Анас розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам соч-соқолларини бўямаганларини айтмоқда. Мазкур саҳоба ўзи билган нарсани ривоят қилган. Бошқа саҳобалар томонидан бунинг акси бўлган ривоятлар нақл қилинган. Уларни келаси бобда ўрганамиз, иншааллоҳ!
Савол: Ривоятда нега айнан Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг соч-соқол бўяши зикр этилган?
Жавоб: Чунки у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан қалин дўст бўлган, ёши ҳам Пайғамбаримиз ёшларига яқинроқ эди.


(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚