HADISLAR TOPLAMI
26.9K subscribers
50 photos
264 videos
16 files
204 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_38📔

Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ таоло уқубатини бу дунёда тезлатиб ва охиратга ҳам олиб қўядиган гуноҳларнинг энг лойиғи қариндошлик алоқасини узиш, иккинчиси бағий», дедилар».

(Буҳорий ривояти).(Ал-одоб Ал-Муфрад)

@Hadislar_toplamiii
#Ҳадис_38📗

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.


Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу: “Эй Расулуллоҳ, сочингизга оқ оралабдими?!” деб сўради. Шунда у зот: “Менинг сочимни Ҳуд, Воқеа, Мурсалот, Набаъ, Таквир (суралари) оқартирди”, дедилар”.

Шарҳ.

Ривоятда зикр этилган сураларда қиёмат даҳшатлари, ўша куни одамлар бошига тушадиган машаққатлар васф қилинган. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам муборак сочларидаги озгина оқ туклар дунё ғам-ташвишидан, ўткинчи манфаатни қўлдан чиқарганликдан ёки дунё матоҳларига ўчликдан эмас, охират ғамидан тушган. Кўп одамларни кўрамиз, уларнинг асосий ташвиши дунё бўлиб қолган. Ўй-хаёли, орзу-умиди, ғам-андуҳи беш кунлик ҳаёт икир-чикирларидан иборат. Уларнинг белидан мадор, кўзидан нур фақат дунё ғамида кетади. Мушфиқ Пайғамбаримиз алайҳиссаломда эса ундай бўлмаган. У зот биз ҳақимизда ўйлаб ғамга ботганлар, эртага умматим ҳоли не кечади, деб кўп ташвиш чекканлар. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу: “Эй Расулуллоҳ, сочингизга оқ тушибдими?” дея бунинг сабабини билмоқчи эди. Шунинг учун Пайғамбаримиз: “Сочимга Ҳуд, Воқеа, Мурсалот, Набаъ, Таквир суралари сабаб оқ оралади”, деб жавоб қайтардилар. Охират ҳақида қайғуриш оқибатида у зотда кексалик аломати кўринган. Бу ерда Қуръонни тадаббур (яъни, чуқур тафаккур) қилишнинг фойдаси борлигига ишора қилинмоқда. Зеро, Аллоҳнинг Каломини ўқиган, ўрганган, қалбига сингдирган, оятлар ҳақида фикр юритган инсоннинг охиратга рағбати ошади, Аллоҳ билан муносабати мустаҳкамланади. Қуръонни тадаббур қилган банда дунё юмушлари билан банд бўлса-да, диққат-эътибори охират ишларига қаратилади. Ҳақиқий мўмин киши дунё икир-чикирлари атрофида ўралашиб қолмайди, энг катта ғамни дунё ғами деб билмайди. Шу маънода Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Ё Аллоҳ, дунёни энг катта ташвишимиз қилиб қўйма!” деб дуо қилганлар. Бундан чиқди, мусулмон банда дунё ҳақида қайғуриши, оиласини боқиш учун елиб-югуриши, шуни ўйлаб ташвишланиши ёмон эмас. Фақат асосий мақсадни: дунёга Аллоҳнинг айтганларини қилиш, қайтарганларидан қайтиш учун келганини, охиратга тайёргарлик кўриш зарурлигини унутиб қўймаса бўлгани.

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚