HADISLAR TOPLAMI
27.2K subscribers
50 photos
264 videos
16 files
202 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_39📓

Мўминнинг ҳар иши ҳайратлантирувчи, ҳар иши хайрдир. Бу фақат мўминга хос. Севинтирувчи иш бўлса, шукр қилади, бу унга яхшилик бўлади. Балога учраса, сабр қилади, бу ҳам унинг учун хайрли бўлади” 
(Имом Муслим, Доримий, Аҳмад ибн Ҳанбал);

@Hadislar_toplamiii
#Ҳадис_39📘

#Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари

Абу Жуҳайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “(Одамлар): “Эй Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам), сочингизга оқ тушганини кўряпмиз?!” дейишди. Шунда у зот: “Сочимни Ҳуд ва унга ўхшаш (суралар) оқартирди”, дедилар”.


Шарҳ.

“Ҳуд ва унга ўхшаш суралар”, деганда қиёмат қўрқинчлари, қийинчиликлари васф этилган суралар, жумладан, Қамар, Воқеа, Ҳоққа, Маориж, Мурсалот, Набаъ, Таквир, Ғошия, Қориа суралари кўзда тутилади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам мазкур суралар орқали ўтган қавмлар бошига тушган мусибатлардан воқиф бўлиб, ўз умматлари ҳақида кўп қайғурганлар. Натижада у зотда қарилик белгиси намоён бўлган. Бошқа ривоятга кўра, Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Ҳуд ва унга ўхшаш суралар, аввалги умматлар бошига тушган кўргиликлар сочимни оқартирди”, деганлар. Абу Али Шаббувийдан ривоят қилинади: Мен (тушимда) Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: – Ё Расулуллоҳ, айтишларича, сиз: “Сочимни Ҳуд сураси оқартирди”, дебсиз. Бунга сабаб нима: ундаги пайғамбарлар қиссаси, умматлар ҳалокатими?
– деб сўрадим.
Шунда у зот:
– Йўқ, балки “Ўзингизга буюрилганидек тўғри йўлда бўлинг!” оятидир102, – дедилар.
Савол: Нима учун Пайғамбаримиз алайҳиссалом сочларига оқ тушишига сабаб дея биринчи навбатда Ҳуд сураси тилга олинган?
Жавоб: Чунки мазкур сурада ҳақ йўлда собитқадам бўлишга буюрилган. Агар Аллоҳ тавфиқ бермаса, бандалар бунинг уддасидан чиқа олишмайди.

Савол: Шўро сурасида ҳам собитқадамликка амр қилинган-ку. Нега Шўро эмас, айнан Ҳуд сураси у зот соч-соқолларига оқ тушишига сабаб дея айтилмоқда?
Жавоб: Биринчидан, Расули акрам Аллоҳнинг собитқадамлик ҳақидаги буйруғини биринчи марта Ҳуд сурасида эшитганлар. Қолаверса, Шўро сурасида фақат у зотнинг ўзлари динда бардавом бўлишга буюрилганлар. Ҳуд сурасида эса Пайғамбаримиз алайҳиссалом билан бирга у зотга эргашганлар ҳақ йўлда собитқадам бўлишган амр этилган. Умматлари бундай вазифани бажаришга қодир эмасликларини билгач, уларни ўйлаб ғам чекканлар, мўминлар оқибати ҳақида мулоҳаза қилганлар

Умматим деб сочларига оқ тушган Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни меросларини Аллоҳ қодир қилганча ўзгаларга ҳам улашинг.
Аллоҳ сизни яҳшиликлар билан мукофатласин.


(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚