HADISLAR TOPLAMI
27.2K subscribers
50 photos
264 videos
16 files
202 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_41📘

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Жаҳаннам одам боласини ейди. Фақат саждалар асорати бор жойларни емайди. Аллоҳ таоло саждалар ўрнини ейишни дўзахга ҳаром қилгандир", дедилар.
(Ибн Можа ривояти).

@Hadislar_toplamiii
#Ҳадис_41📔

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.

Симок ибн Ҳарб раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади: “Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бошларида оқ тук бормиди?” деб сўралди. Шунда у: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бошларида – фарқ очадиган жойларидаги бир неча соч толаларидан бўлак – оқ туклар йўқ эди. Агар ёғласалар, ёғ уларни беркитиб қўярди”, деб жавоб берди”.

Шарҳ.

Бу
ҳадис маъносини 37-ҳадис шарҳида ўрганган эдик. Фарқли жиҳати шуки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам сочларидаги оқ толалар фарқ очадиган жойда – бошларининг ўртасида эди. Ёғ ёки хушбўйлик суртганларида ўша оқ туклар кўринмай қоларди.

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚