HADISLAR TOPLAMI
27.1K subscribers
50 photos
264 videos
16 files
202 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_77📗


Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Умматимдан бир тоифа ҳақда зоҳир бўлган ҳолларида давом этадилар, уларга қарши чиққан киши уларга зарар келтира олмайди. Аллоҳнинг амри келгунга қадар улар ўша ҳолларида бардавом бўладилар», дедилар».

(Буҳорий "Саҳиҳ №7311", Муслим "Саҳиҳ №1920")


@Hadislar_toplamiii📚
#Ҳадис_77📙

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам узуклари нақши: “Муҳаммадун” бир қатор, “Расулу” бир қатор”, “Аллоҳ” бир қатор эди”

📝Шарҳ.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам узукларидаги ёзув уч сўздан иборат эди: “Муҳаммад”, “Расулу”, “Аллоҳ”. Бу сўзлар бир эмас, уч қатор қилиб ёзилганди. “Муҳаммад” биринчи сатрда, “Расулу” иккинчи сатрда, “Аллоҳ” учинчи сатрда бўлган. Чунки уччаласи бир қаторга сиғмайди.
Салафи солиҳлар узукларида ҳам шунга ўхшаш сўзлар ёзилганди.
Масалан, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг узугига “Кафаа бил-мавти вааизон” (“Ўлим насиҳатгўй сифатида етарлидир”),
Али ибн Абу Толибникига “Аллоҳул малик” (“Подшоҳ Аллоҳ”),
Ҳузайфа ва Ибн Жарроҳникига “Алҳамдулиллаҳ” (“Барча мақтовлар Ёлғиз Аллоҳга хос”),
Абу Жаъфар Боқирникига “Ал-Иззату лиллааҳ” (“Буюклик Аллоҳга хос”),
Масруқникига “Бисмиллааҳ” (“Аллоҳ номи билан бошлайман”), деб ёзилганди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: “Одам (алайҳиссалом) узук тақди.
Унга “Лаа илааҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур росулуллоҳ”, деб нақш солинганди”.
“Наводирул усул” китобида келтирилишича, Мусо алайҳиссалом узугига “Ликулли ажалин китааб” (“Ҳар бир вақт учун китоб-ҳукм бор”) деб ўйиб ёзилганди.
Табароний “Мўъжам”ида марфуъ тарзда ривоят қилинишича, Сулаймон ибн Довуд алайҳиссалом узуги кўзи самовий эди. Унга (ўша кўз) осмондан туширилган. У ҳалиги кўзни олиб, узугига жойлаштирган. Унга: “Мен Аллоҳман. Мендан ўзга илоҳ йўқ. Муҳаммад менинг бандам ва расулимдир”, деб ёзилганди.

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚