HADISLAR TOPLAMI
26.9K subscribers
50 photos
264 videos
16 files
205 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_79📒


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳ таоло раҳматни юз бўлакка бўлиб, тўқсон тўққизтасини Ўз ҳузурида олиб қолди ва бир бўлагини ерга туширди. Мана шу бир бўлак раҳмат билан махлуқотлар бир бирига раҳм шафқат кўрсатишади, ҳатто ҳайвон боласини босиб олмаслик учун туёғини кўтаради»
(Имoм Муслим ривояти).

@Hadislar_toplamiii📚
#Ҳадис_79📔

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳожатхонага кирмоқчи бўлсалар, узукларини ечиб қўярдилар.

📝Шарҳ.

Ҳожатхонага киришдан аввал узукни ечишларига сабаб бор. Чунки унда Аллоҳ номи ёзилганди. Бундан чиқди, нопок жойларга муқаддас битиклар – оят,
ҳадис, Аллоҳ ва Расулининг исми ёзилган нарсалар билан кирилмайди.

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚