HADISLAR TOPLAMI
27.2K subscribers
50 photos
264 videos
16 files
202 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_86📒

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Сизлардан хар бирингизнинг (таналарингиздаги) хар бир бўгим устида садақа бор . Хар бир тасбих садақадир. Хар бир хамд айтиш садақадир. Хар бир тахлил садақадир. Хар бир такбир садақадир. Яхшиликка буюриш садакадир. ёмонликдан кайтариш садакадир. Буларнинг барчасининг ўрнига унинг чошгох пайтида ўкийдиган икки ракат намози кифоя килади».
(Имом Муслим: 720)


@Hadislar_toplamiii📚
#Ҳадис_86📓

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олтиндан узук (ясаттириб) олдилар. Уни ўнг қўлларига тақардилар. Шунда одамлар ҳам олтиндан узук (ясаттириб) олишди. У зот ўша заҳоти (узукни) ташладилар ва: “Уни ҳаргиз тақмайман!” дедилар. (Буни кўриб,) одамлар ҳам узукларини ташлашди”.


📝 Шарҳ.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам аввал тиллодан узук ясаттириб, ўнг қўлларига таққанлар. Кейин эркакларга тилло ҳаромлиги ҳақида ҳукм тушган. Шунда Пайғамбаримиз алайҳиссалом тилло узукни бармоқларидан чиқариб ташлаганлар, “Энди уни сира тақмайман”, деганлар. Буни кўрган одамлар Набий алайҳиссаломга эргашиб, бармоқларидаги тилло узукларини ечишган. Хулоса қилиб айтганда, мусулмон киши кумушдан узук тақиши жоиз. Уни ўнг қўлнинг жимжилоғига таққан афзал. Муслима аёллар тилло узукни истаган бармоқларига тақишлари мумкин.

Узуклар ҳақида оҳиргиси.

Кейингиси қиличлари ҳақида Ин ша Аллоҳ

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚