HADISLAR TOPLAMI
27.2K subscribers
50 photos
264 videos
16 files
202 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_88📓

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Алҳамдулиллаҳ, Субҳаналлоҳ, Лаа илаҳа иллаллоҳ ва Аллоҳу акбар калималари худди дарахт барги тўкилгани каби банданинг гуноҳларини тўкади».
(Имом Термизий ривояти).



@Hadislar_toplamiii📚
#Ҳадис_88📗

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари


Саид ибн Абул Ҳасан Басрийдан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қиличлари дастасининг қалпоғи кумушдан эди”.

📝Шарҳ.

Саид ибн Абул Ҳасан машҳур тобеин Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳнинг туғишган биродаридир.
Бу – мурсал
ҳадис. Чунки Саид тобеин саналади. Шундай бўлса-да, аввалги ҳадис унинг фойдасига гувоҳлик беради. Муҳаддис Абу Довуд: “Бу ҳадислар ичида энг кучлиси Саид ибн Абул Ҳасанники. Қолганлари заифдир”, деган. Бу ва аввалги ҳадисдан маълум бўлади, эркак киши уруш анжомини кумуш билан безатиши жоиз.


(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚