HADISLAR TOPLAMI
26.9K subscribers
50 photos
264 videos
16 files
204 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_89📙

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: 
“Биринчи фарзанднинг қиз бўлиши хотиннинг баракасидандир”. 
(Ибн Асокир ривоят қилган).


@Hadislar_toplamiii📚
#Ҳадис_89📘

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.

Абдуллоҳ ибн Саид бобосидан ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фатҳ куни Маккага кирдилар. Ўшанда қиличларида тилла ва кумуш бор эди”. Толиб (ибн Ҳужайр) айтади: “Мен ундан кумуш ҳақида сўрагандим, “Қилич дастасининг қалпоғи кумуш эди”, деб жавоб берди”.

📝Шарҳ.

Ҳадисга кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фатҳ куни Маккага кирганларида қиличларида тилла ва кумуш бўлган. Буни эшитган ҳадис ровийларидан бири Толиб ибн Ҳужайр қиличнинг қайси қисми кумушданлигини сўраган. Шунда унга қилич дастасининг қалпоғи кумушдан ясалгани айтилган. Бу ҳадис заифлиги сабаб айрим уламолар: “Уни эркак киши қиличини тилло билан безатиши мумкинлигига далил қилиб бўлмайди”, дейишган. Толиб ибн Ҳужайр саволида нега тилло эмас, айнан кумуш ҳақида сўралганига ҳам эътибор бериш лозим.

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚