HADISLAR TOPLAMI
27K subscribers
49 photos
262 videos
16 files
202 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_92📕


Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«У киши: «Икки киши ўзаро уришиб қолиб, уч кундан ортиқ гаплашмай юрса, улардан бири ҳалокатга учрайди.

Агар иккови ҳам бир-бирига гапирмай, гина сақлаб вафот этса, иккови ҳам ҳалокатга учрайди.

«Бир одам қўшнисига зулм қилса, қаҳр кўрсатиб қўшнисини кўчиб кетишга мажбур қилса, албатта, у ҳалок бўлади», деган эканлар».

(ИмомБухорий ривояти).


@Hadislar_toplamiii📚
#Ҳадис_92📓

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.

Соиб ибн Язид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам устларида Уҳуд куни иккита совут бор эди. Иккисини устма-уст кийиб олгандилар.

📝Шарҳ.

Ҳадис ровийси Соиб ибн Язид ибн Саид ибн Сумома ибн Асвад Киндий розияллоҳу анҳу кичик саҳобалардан. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан ҳажжатул вадоъда ҳаж қилган. Ўшанда унинг ёши еттида эди. Соиб ибн Язид Мадина шаҳрида охирги вафот этган саҳоба саналади. У ҳижрий 91-йилда вафот этган. “Сиҳоҳи ситта” соҳиблари Соибдан ривоят қилишган. Бу ҳадисда ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Уҳуд ғазотида икки совутни устма-уст кийганлари айтилмоқда. Шиддатли кечиши кутилган жангда у зот эҳтиёт чорасини кўрганлар.

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚