HADISLAR TOPLAMI
27K subscribers
49 photos
262 videos
16 files
202 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_93📒


Қайси бирингиз эснаса, қўлини оғзига қўйсин, (итга ўхшаб) увулламасин. Чунки шайтон шу ишидан кулади. Абу Ҳу­райра (розияллоҳу анҳу)дан.

(Ибн Можа ри­вояти).

@Hadislar_toplamiii📚
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.

16-БОБ. РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМ ДУБУЛҒАЛАРИ СИФАТИ ҲАҚИДА КЕЛГАН РИВОЯТЛАР
(Унда 2 та
ҳадис бор: )

📃Шарҳ.
Дубулға жангчи бошига киядиган темир қалпоқдир. У бошни ўқ ва қилич зарбидан ҳимоя қилади.

#Ҳадис_93📕

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккага кирдилар. Бошларида дубулға бор эди. У зотга: “Бу Ибн Хатал! Каъбапўшга осилиб турибди” дейилди. Шунда Расулуллоҳ: “Уни ўлдиринглар!” дедилар.

📝 Шарҳ.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам фатҳ куни Маккага кирганларида бошларида дубулға бор эди. Бошқа ривоятларда айтилишича, ўшанда у зот салла ўрагандилар. Дубулға тагидан дўппи кийиш ёки устидан салла ўраш мумкин. Балки у зот Маккага дубулға кийиб кирган, сўнг уни ечиб қўйиб, салла ўраган бўлишлари мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккага дубулға кийиб кирганлари жангга ҳозир эканларига, салла кийиб кирганлари эҳром боғламаганларига ишорадир. Расули акрам алайҳиссалом Маккага кирганларида бир киши: “Бу Ибн Хатал! Каъбапўшга осилиб турибди”, деб хабар берди. Расулуллоҳ уни қатл қилишга буюрдилар. Бунинг сабаби нимада? Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккага ғолибона кирган вақтларида Макка аҳли қочишга жой топа олмади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом раҳм-шафқатларидан: “Ҳар ким Байтуллоҳга кириб олса, унга омонлик берилади. Ҳар ким ўз уйига кириб олса, унга ҳам омонлик берилади. Ҳар ким қуролини ташласа, унга ҳам омонлик берилади”, деб эълон қилишни буюрдилар. Лекин ўн бир эркак ва олти аёл бу омонликдан маҳрум этилиб, қони ҳадар қилинди. Мазкурлардан етти киши ва икки хотин мусулмон бўлиб, озод этилди. Энди тўрт эркак, тўрт хотин қолди. Улар ўлдиришга амр этилди. Мана шу тўрт кишидан бири Ибн Хатал эди. Бу кимса аввал мусулмон бўлиш учун Мадинага кирди. Мусулмон бўлди. Унга “Абдуллоҳ” деб исм қўйилди. Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам закот олиб келиш учун Ибн Хатални бир қабилага юбордилар. У ўша қабилада турганида ўзининг мусулмон хизматкорини “Таомни тез ҳозирламабсан!” деб уриб, ўлдириб қўйди. Кейин қасосдан қўрқиб, Мадинага келмай, муртад бўлиб, Маккага қочиб кетди. Маккада туриб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳажв қила бошлади. Икки нафар ашулачи чўри қиз сотиб олиб, уларга ҳажвий шеърлар ёд олдирди. У чўрилар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга ёзилган ҳажвий шеърларни нағма қилиб ўқиб берар, Ибн Хатал бундан хурсанд бўлар эди. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг ҳам хунини ҳадар қилгандилар. У Байтуллоҳ ичида яширинган бўлса ҳам, ўлдирилди. Айтилишича, Ибн Хаталнинг қотили Абу Барза Асламий розияллоҳу анҳудир.
У Ибн Хатални рукн ва мақом орасида ўлдирган. Ибн Ҳажар Асқалоний “Фатҳул Борий” китобида ёзишича, бу
ҳадис фасод аҳли хабарини ишбошиларга етказиш жоизлигига далолат қилади. Бу ҳаром қилинган ғийбат ва чақимчилик саналмайди.
Савол: Ибн Хатал нима учун Каъбапўшга осилиб олган?
Жавоб: Чунки, жоҳилият даври одатига кўра, Каъба пардасига осилган кишининг ҳар қандай гуноҳидан ўтилар эди.


(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
17-БОБ. РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМ САЛЛАЛАРИ ҲАҚИДА КЕЛГАН РИВОЯТЛАР
(Унда 5 та
ҳадис бор: )

📝Шарҳ.

Салла бошга кийилади. Араблар уни “имома” дейишади. Чунки, салла бошни тўлиқ ёпиб туради. Араблар қадимдан салла ўраб келишган. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам, у кишининг саҳобалари ҳам мана шу одатга кўра салла ўрашган. Салла ўраш, айниқса, намоз учун ўраш суннатдир. Саллани бошнинг ўзига ёки дўппи устидан ўраса ҳам бўлади. Абу Закариё Нававийдан нақл қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг иккита: битта қисқа, битта узун саллалари бўлган. Қисқаси олти зироъ (газ), узуни ўн икки зироъ эди. Бу бобда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўраган салла сифати, ранги, у билан боғлиқ ҳукмлар баён этилади.

#Ҳадис_93📓

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни шамоиллари.

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам фатҳ йили Маккага кирганларида бошларида қора салла бор эди.

📝Шарҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фатҳ куни Маккага бошларига дубулға кийиб кирганлари ҳақидаги ривоятни ўқиган эдик. Бу ерда ўша куни бошларида салла бўлгани айтилмоқда. Икки ривоят бир-бирига зид эмас. Эҳтимол, у зот жангда ҳимоя воситаси сифатида дубулға кийган, устидан салла ўраган бўлишлари мумкин. Балки аввалига дубулға кийиб, вазият барқарорлашганидан кейин дубулғани ечиб, салла ўрагандирлар. Аҳли илмлар зикр қилишича, Пайғамбаримиз алайҳиссалом қора саллани доим киймаганлар, балки қора салла билан бирга бошқа саллалари ҳам бўлган.

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚