HADISLAR TOPLAMI
27.2K subscribers
50 photos
264 videos
16 files
203 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_94📔

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Фарз намозлардан сўнг намозларнинг энг афзали, тунги намоздир» — дедилар.

(Имом Муслим ривояти: 1163)


@Hadislar_toplamiii📚
#Ҳадис_94📒

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни шамоиллари.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фатҳ йили Маккага кирдилар. Бошларида дубулға бор эди. Уни ечганларида бир киши келиб, “Ибн Хатал Каъба пардасига осилиб турибди!” деди. Шунда у зот: “Уни ўлдиринглар!” деб буюрдилар. Ибн Шиҳоб айтади: “Менга етиб келишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўша куни эҳром боғламаган эдилар.

📝 Шарҳ.

Демак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фатҳ куни Маккага эҳром боғламай кирганлар. Бошларида салла бўлган. Бундан чиқди, Маккага бирон иш билан кирган одам эҳром боғлаши шарт эмас. Қачон ҳаж ёки умрани ният қилса, шундагина эҳром ўрайди. Лекин, ҳанафий мазҳаби уламоларига кўра, мийқотдан эҳромсиз ўтиш, Маккага эҳром боғламасдан кириш жоиз эмас. Бу
ҳадис ҳақида уламоларимиз: “Ўша куни Маккага эҳромсиз кириш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга хос эди. Бошқаларни ул зотга қиёслаб бўлмайди”, дейишган.

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_94📒

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни шамоиллари.

Жаъфар ибн Амр ибн Ҳурайс отасидан ривоят қилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларга хутба қилганлар. Ўшанда у зот (бошларида) қора салла бор эди.

📝Шарҳ.

Бу Амр ибн Ҳурайс розияллоҳу анҳудан салла ҳақида ривоят қилинган иккинчи ҳадисдир. Ибн Ҳажарга кўра, ўшанда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Каъба девори олдида одамларга ваъз-насиҳат қилганлар. Демак, гарчи оқ афзал бўлса-да, хутба вақтида қора салла ўраш жоиз.

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚