HADISLAR TOPLAMI
27.1K subscribers
49 photos
264 videos
16 files
204 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_95📓


Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимки Аллоҳдан ўзга Илоҳ йўқлигини билган ҳолида вафот этса, Жаннатга киради" дедилар".

(Муслим ривояти).

@Hadislar_toplamiii📚
#Ҳадис_95📓

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни шамоиллари.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам салла ўрасалар, унинг бир тарафини икки елкалари орасига ташлаб олардилар”. Нофеъ айтади: “Ибн Умар шундай қиларди”. Убайдуллоҳ: “Қосим ибн Муҳаммад ва Солим ҳам шундай қилганини кўрганман”, деган.

📝Шарҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам баъзан саллалари пешини икки кураклари орасига тушириб олар, баъзида пеш қилмай салла ўрар эдилар. Муборакфурий “Туҳфатул аҳвазий”да айтади: “Бу
ҳадис салла пешини икки елкага тушириб олиш мустаҳаблигига далолат қилади”. Ибн Умар розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам салла пешини икки елкалари орасига тушириб юришларини айтган. Ўзи ҳам шунга амал қилган. Буни шогирди Нофеъ раҳматуллоҳи алайҳ кўрган ва бизга ривоят қилиб қолдирган. Қосим ибн Муҳаммад ва Солим ҳам шундай қилган. Мусанниф раҳматуллоҳи алайҳ салафлар салла ўраганини келтириш билан салла ўраш солиҳлар томонидан маҳкам ушланган суннат эканига ишора қилмоқда.

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚