Ҳазрати Aббос | Намоз вақтлари
1.55K subscribers
680 photos
298 videos
947 links
Download Telegram
#ТАЪЗИЯ

• Ҳазрати Aббос жомеъ масжиди жамоа аъзолари таъзия билдирамиз.

Қўқон шаҳар "Зинбардор" масжидида кўп йиллар хизмат қилган Ҳайруллохон домла охиратга сафар килдилар.Инна лиллахи ва инна илайхи рожиун.

• Аллоҳ тақсиротларини афв этсин!
• Ҳисобларини енгил қилсин!
• Ортларида қолганларга сабру жамил берсин!

Имом домламизни динимизга хизматлари кўп эди солиҳ амаллари ўзларига хамрох бўлсин.

Жаноза намози эртага
02.02.2021 соат 11:00 да уйларида ўқилади
#ислом_энциклопедияси #фойдали

МАКРУҲ (араб. - рад етилган, қораланган, номақбул) - шариат ҳукмларидан бири (фарз, мандуб, мубоҳ, ҳаром билан бирга). Қатъиян тақиқ қилинмаган, лекин номақбул ҳисобланган ва рад етилган амаллар макруҳ ҳисобланган. Макруҳ - Пайғамбаримиз (с.а.в.) қайтарган иш демакдир. Ҳар бир мусулмон макруҳ ишларни қилишдан сақланиши лозим. Макруҳ ишни гуноҳидан қўрқиб қилмаган киши савобли, қилаверган киши гунохли бўлур. Макруҳ ишларнинг макруҳлигини инкор қилган киши имондан чиқмаса-да, гуноҳкор бўлур. Макруҳ ишлар учун жазо белгиланмаган. Макруҳ амалларга диний бурчни бажариш пайтдаги баъзи ҳолатлар, хасислик, бераҳмлик, дабдабалик ва исрофгарчиликка мойиллик, оилавий ва ижтимоий бурчга менсимаслилик билан қараш, бировни йўқ яхши сифатлар билан мақташ, бошқа диндагилар, балоғатга етмаган билан никоҳга кириш ва бошқалар киради. Мазҳабга кўра, макруҳга аслида ман етилган баъзи таом ва ичимлик турлари киради. Макруҳ тушунчаси ҳалол билан ҳаромни ажратиб бериши билан исломий ахлоқнинг шаклланишида муҳим ўрин тутади.

♻️ Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFSAVTkiDxWRa3GO7Q
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Жума муборак!

@hazrati_abbos
Жаннат ҳурларига маҳрингиз борми?

Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Жаннат ҳурларининг маҳри масжидни супуриш ва уни обод қилишдир”.

Манба: muxlisun.uz

https://t.me/hazrati_abbos
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏗 Масжидимизда қурилиш ишлари тобора ўз якунига етмоқда!

🤲🏻 Шу қурилишда қатнашган барча-барчадан аллоҳ рози бўлсин!

♻️ Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFSAVTkiDxWRa3GO7Q
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#жума_мавъизаси

Мазҳаблар – Қуръон ва суннат маҳсулидир

🎙Абдулҳафизхон домла - Ҳазрати Аббос жомеъ масжиди бош имом-ҳатиби

Тўлиқ шаклда томоша қилиш
👇👇👇👇
https://youtu.be/em4VJ6_zWig
«Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, сўнг уни бошқаларга ўргатувчиларингиздир»

«Ан-Нур» китоблар дўкони сиз азизларга ана шу даражотга етишда восита бўладиган "мусъҳафлар" ни тақдим этамиз.

«Фурқон» номли мусъҳафи — Мадина босма, Туркияда чоп этилган ва тажвид қоидаларисиз бўлиб, ушбу мусъҳаф Қурондаги оятлар кимга тегишли ва у оят ким учун тушгани ҳам шарҳ қилинган ва ўқиш учун қулай қилиб ишланган.

💰Нархи: 100.000сўмдан

🛵 Қўқон шаҳри буйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд

☎️ +998(33)303-46-43
📍1-Дўкон - Фурқат кўчаси 100-уй
📍2-Дўкон - Ҳазрати Aббос жомеъ масжиди ёнида

Telegram | Instagram | Telegram-bot
Архив: Устоз Ёрқинжон домла масжидимизга ташриф буюрдилар ва қурилиш жараёнлари билан танишиб қурилишга ҳисса қўшганлар ҳаққига илиқ дуо қилдилар!

Каналга аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFSAVTkiDxWRa3GO7Q
#ислом_энциклопедияси #фойдали

МАЗҲАБ (араб. - йўналиш, оқим, йўл, таълимот), шариат мазҳаблари — исломда диний ҳуқуқ тизимлари ва йўналишлари. 8, 9-асрларга келиб шариатнинг шаклланиши жараёнида ҳуқуқшунослик - фиқҳ соҳасида жуда кўп мазҳаблар юзага келган. Ҳозирги вақтда суннииликда тўртта мазҳаб - ҳанафийлик, моликийлик, шофиъийлик, ҳанбалийлик (мазҳаблар номи уларнинг асосчилари: Абу Ҳанифа (Имоми Аъзам), Молик ибн Анас, Шофиъий, Ибн Ҳанбал номидан олинган), шиаликда бир мазҳаб - жаъфарийлик (асосчиси - Жаъфар ас-Содиқ) сақланиб қолган. Шариат мазҳаблари диний фирқалардан фарқ қилади. Суннийликдаги тўрттала мазҳабҳам тенг ҳисобланади, йирик мусулмон университетларида тўрт мазҳаб бўйича алоҳида дарс ўқитилади. Мазҳаблар умуман анъанавий диний ҳуқуқ доирасидан чиқмагани ҳолда, шариат масалаларида енгилроқ ёки қаттиқроқ ҳукм чиқаришлари билан бир-биридан фарқ қилади. Ҳозир ислом мамлакатларида ҳанафийлик (Туркия, Покистон, Ҳиндистон ва ҳ. к.), моликийлик (Тунис, Жазоир, Марокаш, Ливия), шофиъийлик (Миср, Индонезия ва ҳ. к.), ҳанбалийлик (Саудия Арабистони) мазҳаблари, шунингдек, шиалик тарқалган мамлакатлар (Ерон, Ироқ, Яман ва ҳ. к.) нинг ҳуқуқий ҳаётида жаъфарийлик мазҳаби ўз мавқеини маълум даражада сақлаб келмоқда. Ўрта Осиёда, хусусан, Ўзбекистонда ҳанафийлик мазҳаби кенг ёйилган.

♻️ Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFSAVTkiDxWRa3GO7Q
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌺 Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🌙 Жума муборак!

🕌 @hazrati_abbos
Youtube саҳифамизга аъзо бўлинг ва Aбдулҳафизхон домлани тўлиқ шаклдаги мавъизаларини томоша қилинг 👇🏻

https://youtube.com/channel/UCNBwTZ8J7Mjix8_DIMv9X_w
Ҳазрати Aббос | Намоз вақтлари
Photo
Масжиддан янграётган азон овози эшитилиши билан қулоқчинларимдаги (наушник) мусиқани тўхтатдим. Ўзим намоз ўқимасамда, ҳурмат юзасидан доим мусиқани ўчириб туришга одатланганман. Бугун масжидда азон айтаётган амакининг овози бошқача эди. Азон тугаши билан мусиқамни қайта ёқдимда, йўлимда давом этдим. Мусиқани ҳам бир кун ташлайман, намоз ҳам ўқийман, ҳали вақтим борку деган ўй мени ҳеч тарк тарк этмас эди.

Йўлда кетаётиб бир инсоннинг баланд овоздаги қичқириғи қулоғимга чалинди. Эрта тонгда нима бўлди экан деб хайрон бўлдим. Тўп-тўп одамлар осмонга термулар эди. Ҳеч нарсага тушунмадим. Улардан сўрай бошладим. Лекин ҳеч қайсисидан тайинли жавоб олмадим.

Дархол уйга қайтиб отамдан сўраган эдим-у, жавобдан устимдан муздек сув қуйиб юборилгандай бўлди:
"Қуёш ғарбдан чиқди. Тавба эшиклари ёпилди, ўғлим! Қиёмат..."

Баданимни титроқ эгаллаб, совуқ тер босди... Тавба эшиклари ёпилди? Ахир ҳали вақт бор эди-ку! Отамнинг гапларини эшитишим билан узоқ сукунатга чўмдим. Атрофга назар солдим: ҳеч ким ҳеч ким ҳақида қайғурмас эди, на биродаридан, на ота-онасидан, на жуфтию, на бола-чақасидан.

Барча ўзи билан ўзи оворалигини кўриб, қачондир Қуръондан ўқиб қолган оятларим ёдимга тушди: "Қачонки қулоқларни кар қилувчи овоз келса (Қиёмат қоим бўлса). У кунда киши ўз ака-укасидан, ва онаси ва отасидан, ва аёли ва бола-чақасидан қочадир. У кунда улардан ҳар бир шахсни овора қилувчи ўз иши бордир" (Абаса, 33-37).

Тамом бўлдим. Ҳисоб-китоб чоғи ҳолим қандай бўлади деган ўйлар ўтаётган эди, уйғониб кетдим. Бу туш эди. Туш, лекин келажакдан огоҳлантирувчи, эслатма бўладиган туш. Дахшатли Қиёмат яқинлашаяпти. У куннинг хақиқат айнан шу юқорида таърифланганидек: бир кун тавба эшиклари ёпилади. У кун балки эртагадир. У кун учун нима тайёрладингиз?!

https://t.me/hazrati_abbos