Ҳазрати Aббос | Намоз вақтлари
1.55K subscribers
680 photos
298 videos
947 links
Download Telegram
#ТАЪЗИЯ

• Ҳазрати Aббос жомеъ масжиди жамоа аъзолари таъзия билдирамиз.

Қўқон шаҳар "Зинбардор" масжидида кўп йиллар хизмат қилган Ҳайруллохон домла охиратга сафар килдилар.Инна лиллахи ва инна илайхи рожиун.

• Аллоҳ тақсиротларини афв этсин!
• Ҳисобларини енгил қилсин!
• Ортларида қолганларга сабру жамил берсин!

Имом домламизни динимизга хизматлари кўп эди солиҳ амаллари ўзларига хамрох бўлсин.

Жаноза намози эртага
02.02.2021 соат 11:00 да уйларида ўқилади
#ТАЪЗИЯ

ОҒИР ЖУДОЛИК

• «Hilol Nashr» матбаа нашриёти, Islom.uz портали ижодий гуруҳи, «Олтин силсила» илмий лойиҳаси ҳамда «Ҳилол» диний-маърифий журнали таҳририятлари илмий-ижодий жамоаси бугун, 18 май куни ҳассос адибимиз, жонкуяр устоз Аҳмад Муҳаммад Турсуннинг дорулбақога риҳлат қилганларини чуқур қайғу билан маълум қилади.
• Ушбу оғир жудолик муносабати ила устознинг барча оила аъзоларига, сафдошлари ва шогирдларига самимий таъзия изҳор этамиз.
• Аллоҳ таоло марҳум адибимизнинг барча солиҳ амалларини, динимизга қилган хизматларини, илм-маърифат, зиё таратиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, чеккан дардларини барча саҳву хатоларига каффорат қилиб, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин!
• Устозимизнинг аҳли байтларига Аллоҳ таолонинг қазои қадарини розилик ила қарши олган чинакам мўминларнинг мақомини сўраймиз, барча яқинларига сабри жамил тилаб қоламиз.

👉 @hazrati_abbos