Ҳазрати Aббос | Намоз вақтлари
1.55K subscribers
680 photos
298 videos
947 links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Улуғлар ташрифи давом этади.

Бу галги меҳмонимиз гўзал қироат сохиби хамшаҳримиз Анвархон қори ака булдилар. Меҳмонимиз масжидни ва у эрда намозхонлар учун яратилган шарт-шароитларни кўриб ҳайратда қолдилар ва масжидни қуриб битказган ҳомийлар, шу ерда ҳизмат қилаётган барча-барчани дуо қилиб юртимизда шундай масжидлар купайишига жамоат билан биргаликда дуо қилдилар ва барчамизни муборакбод этдилар.

Қори ака имомликларида ўтган ҳуфтон намозидаги қироатларидан баҳраманд бўлинг.

Биз сизларга илиндик сиз ҳам бошқаларга улашинг.

👉 @hazrati_abbos
МАЖБУРАН УЙЛАНИШ

САВОЛ: Ассалому алайкум! Ман айни дамда ўқийман. Уйдагиларим мани уйлантиришмоқчи. У қиз манга узороқ қариндош. Уйдагиларга қариндошдан олмаймиз ҳамда у қиз умуман ёқмайди десам ҳам, мани шундан бошқасига уйланмайсан деб, мажбурлашмоқда. Агар у қизга уйланадиган бўлсам, яшаб кетишимдан ажралишим ман учун аниқроқ. Бува ва бувим адамга гапиришади, адам эса уйда шуни муаммосини қилаверади? Ман эса улар учун фикрим умуман аҳамиятиз? Доимо ота-онамни айтганига қулоқ соламан. Имкон борича нима деса, ўшани қиламан. Агар шу қизга уйланмасанг оқ қиламан дейишгача боришса, қандай йўл тутай? 

ЖАВОБ: – Ва алайкум ассалом! Бу борада оқ қиламан дейишлари шаръан жоиз эмас. Мажбурланиб оила қурилмайди. Валлоҳу аълам!

Манба: «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати


👉 @hazrati_abbos
ҒАЙРИДИН БИЛАН НИКОХ

САВОЛ: Ассалому алайкум! Агар мусулмон инсон ғайридин аёлга уйланса никох ўқилса халол бўладими ёки никох боғланмайдими? Қандай холатда ғайридин аёлга уйланиш тўғри бўлади?

ЖАВОБ: – Ва алайкум ассалом! 1). У ғайридин насоро ёки яхудий аёл бўлиши керак. Атеист ёки бутпараст бўлса жоиз эмас. 
2). Худди муслима аёлга никоҳлангандек икки эркак гувоҳ олдида аёл «бағишладим» ва эр «никоҳимга олдим» дейиш билан бўлади. Валлоҳу аълам!


Манба: «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

👉 @hazrati_abbos
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Жума айёмингиз муборак бўлсин
!

👉 @hazrati_abbos
«Бароат» сўзи араб тилида «озод бўлиш», «нажот топиш» деган маъноларни англатади. Бу кечанинг бароат, яъни нажот топиш, озод бўлиш кечаси дея номланишига сабаб, унда Аллоҳ таолонинг раҳмати сабабли беҳисоб инсонлар дўзахдан нажот топадилар. У шаъбон ойининг ўн бешинчи кечаси (2021 йилнинг 28 мартдан 29 мартга ўтар кечаси)га тўғри келади.

#Бу_қандай_кеча
ҳадис: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «(Эй Ойша,) бу кеча қандай кеча эканини биласизми?» дедилар.
Мен: «Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқ», дедим.
«Бу шаъбоннинг ўн бешинчи кечасидир. Аллоҳ азза ва жалла бу кеча Ўзининг бандаларига раҳмат назари билан қарайди ва мағфират сўровчиларни мағфират қилади, раҳм сўровчиларга раҳм қилади, дилларида мусулмонларга нисбатан гина, адоват сақловчи кишиларни қандай бўлса, шундай ҳолатда қўйиб қўяди», дедилар.

👉 @hazrati_abbos
Юртимиз масжидларида Рамазон ойи ва таровеҳ намозларига тайёргарлик бошланди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан муборак Рамазон ойини муносиб тарзда кутиб олиш, уни юқори савияда ўтказиш ва Таровеҳ намозларида мўмин-мусулмонларга қулай шарт-шароитлар ҳозирлаш мақсадида масжидларда тайёргарлик ишлари бошланди.

Жумладан, масжидларда Таровеҳ намозларига қулай шарт-шароитларни ҳозирлаш мақсадида, жорий йилнинг 10 апрел, шанба куни "Озодалик куни" ўтказилади.

Коронавирус касаллиги билан боғлиқ мураккаб вазият давом этаётганини инобатга олган ҳолда таровеҳ намозларида санитария-эпидемиологик назорат кучайтирилади. Хусусан, намозхонлар тиббий ниқобда бўлиш, оралиқ масофани сақлаш, ташриф буюрувчилар тана ҳароратини ўлчаш, антисептик воситалардан фойдаланиш каби карантин тартиб-қоидаларига риоя қилинади.

Масжидларда электр, газ ва ёнғин хавфсизлиги ҳамда намоз ўқиладиган жойлар муҳофазасига катта эътибор қаратилади, техник жиҳозларнинг созлиги кўрикдан ўтказилади.

Имом-хатиблар тамонидан ОАВ ва Интернет сайтлари, ижтимоий тармоқларда Рамазон ойининг мазмун-моҳиятини ўзида мужассам этган чиқишлари қилинади. Шунингдек масжидлардаги Таровеҳ намозларининг шукуҳи, мўмин-мусулмонларнинг хушкайфияти ҳам кенг ёритилади.

Аллоҳ таоло юртимиз ва дунё мусулмонларини Рамазон ойига эсон-омон етказиб, Ўзи рози бўладиган тарзда ўтказишимизни насиб айласин. Ушбу улуғ ойда бўладиган тоат-ибодатлар ва дуо илтижоларимиз сабабидан бутун дунёдан вабо ва офатларни кўтарсин!

Манба: «Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати»

👉 @hazrati_abbos
НАМОЗДА САЖДА ХАКИДА

САВОЛ:
— Ассалому алайкум! Намозда саждага борганда, унутиб икки марта эмас фаққат бир марта сажда қилинса нима қилиш керак?

ЖАВОБ:
— Ва алайкум ассалом! Эсига тушган вақт битта саждани қилиб яна келган жойига қайтиб намозни давом эттиравериш керак. Масалан қироат қилаётганида эсига тушса ўша заҳоти саждага бориб саждани қилиб яна қайтиб қироатни давом эттираверади. Охирида саждаи саҳв қилади. Валлоҳу аълам!

Манба: «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

👉 @hazrati_abbos
Масжидимизда намоз вақтлари ўзгарди!

👉 @hazrati_abbos
Ўзбекистон мусулмонлар идораси Фарғона вилояти Қўқон шаҳар «Ҳазрати Aббос» жомеъ масжидида Ҳатмул Қуръонга ўтадиган қорилар рўйҳати:

1. Қодиров Ҳамидхон қори Бахромжон ўғли
2. Суфиев Қодирхўжа қори Одилхўжа ўғли
3. Усмонов Абдуллоҳ қори Неъматжон ўғли
4. Мўминов Мирзоҳиджон қори Музаффаржон ўғли

Ҳатмул Қуръон 16 кунлик бўлади (12-27 Апрел)

👉 @hazrati_abbos
Улуғлар ташрифи давом этади!

Бу галги меҳмонимиз ҳамшаҳримиз устоз Муҳаммад Одил домла бўладилар Иншааллоҳ.

Устознинг келиш вақтлари Ҳуфтон намози.

👉 @hazrati_abbos
#расман Рамазон ойи 13 апрелдан бошланади

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорини имзолади. Унга кўра, 2021 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 13 апрель кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди. Қарорга кўра, Рамазон ойи карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда миллий анъана ва қадриятларга мос равишда ўтказилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда 2021 йилда Рамазон ойининг биринчи куни шу йил 13 апрель, сешанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Каналга аъзо бўлинг:
https://t.me/joinchat/VIBVOcnSSQMP-t59
2021 (ҳижрий 1442) йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори белгиланди

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Каналга аъзо бўлинг:
https://t.me/joinchat/VIBVOcnSSQMP-t59
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун "Ҳазрати Аббос" жоме масжидида рус миллатига мансуб йигит исломни қабул қилди. МашаАллоҳ

👉 @hazrati_abbos
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳаммад_Одил_Ҳамид
Эртага соат 06:00 да узоқ кутилган мавъиза

Устоз Муҳаммад Одил Ҳамиднинг Она шаҳрилари Қўқонга бўлган ташрифлари давомида Ҳазрати Aббос жомеъ масжидида, хозирги кунда долзарб мавзуларга айланган ихтилоф солувчилар ва унинг оқибатлари тўғрисида кучли мавъизалари.

Тўлиқ мавъизани YouTube саҳифамизда кўринг:
https://youtu.be/OpKLHzWMsaw

👉 @hazrati_abbos